Биз ҳақимизда

Биз ҳақимиз
да

“Hamkor press” газетаси — Ўзбекистондаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун қулай бўлган энг оммабоп нашрлардан бири.

Газета 2004 йилда ташкил қилинган бўлиб, асосан “Hamkorbank” фаолияти билан таништиради. Энг сара, энг қизиқарли, энг ажойиб ва ғаройиб воқеалар, ибратли ҳикоялар, турмуш чораҳасидаги муаммолар, спорт, санъат, маданият ва шоу-бизнес оламидаги шов-шувли янгиликлар, латифа ва бошқотирмалар бериб бориши билан ўқувчилар эътиборини қозонган.

“Hamkor press” номи билан газета ва  интернетдаги веб-сайт мавжуддир. Газетада нимани севиб ўқисангиз, Ҳамкор пресс сайтида ҳам ўша мавзуларни қамраб олишга ҳаракат қиламиз. Газетада чоп этишга улгуриш қийин бўлган тезкор янгиликларни эса фақат “Ҳамкор пресс” сайтида ўқийсиз.