АЁЛ ВА ЖАМИЯТ

Бугунги кунда “Hamkorbank”  АТБ тизимида 1100 нафардан ортиқ  хотин-қиз фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг орасида 2 нафар бошқарув раисининг маслаҳатчиси, 1 нафар бошқарувчи,  56 нафар бўлим мудири лавозимида ишлаётганлар бор.

Аёл бор жойда ривожланиш, юксалиш, қут-барака бўлади. Аёл раҳбарлик қилган  жамоада эса адолат  ҳукм  суради. Чунки  аёллар  бошқаларнинг муаммоларини ўзиникидан устун қўйиб, барчага ўз фарзандидек қарай олади.  Қолаверса, улардаги масъулият ва тиришқоқлик жамоанинг  ривожланишида   муҳим аҳамият касб этади. 

Мана шу нуқтаи назарга асосланган ҳолда 2026 йилдан бошлаб “Hamkorbank”  тизимидаги раҳбарлик  вазифаларида аёлларнинг сонини кўпайтириш,  уларни бошқарувчи, ҳатто департамент директори лавозимигача тайинлаш режалари қўйилган.  Ишонамизки, бу мақсад ўзини оқлайди ва аёлларнинг масъулиятли вазифаларга тайинланиши банк тараққиёти ва истиқболи учун керакли қарорга айланади.