БАНК ВА МИЖОЗ ҚЎШҚАНОТ
Ҳар қандай янги лойиҳанинг ривожи маблағ билан боғлиқ. Тадбиркорнинг ташаббуси, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ва ривожлантириши молиявий кўмакка бориб қадалади. Ғиждувонлик тадбиркорлар бу борада “Hamkorbank” АТБ Ғиждувон универсал банк хизматлари офисини танламоқда. Сабаби аниқ: мазкур молия муассасанинг хизматлари сифатли, тезкор, шаффоф ва ишончли. Банк ҳамма вақт мижозларнинг ҳурматини жойига қўяди.

Тадбиркор Воҳиджон Аманов раҳбарлигидаги “Demo-Clean” масъулияти чекланган жамияти жамоаси ҳам ўз фаолиятини “Hamkorbank” билан боғлаган. Банк ходимлари уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, бизнес режаларини тузишда яқиндан кўмаклашади. Маблағ ажратиш билан чекланмай, уни қандай сарфлаш ва кўпайтириш борасида ҳам маслаҳатларини аямайдилар.
— Фаолиятимиз асосан ҳар хил турдаги уй-рўзғор анжомларини тозаловчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан иборат, — дейди МЧЖ раҳбари В.Аманов. — Бир қарашда оддий ишдек кўринсада, бундай турдаги маҳсулотлар билан бозорда ўз ўрнингни топиш осон эмас. Чунки бугун мижозлар талабчан. Нарх борасида ҳам улар билан ҳисоблашиш зарур. Сифат масаласида доим бош қотирамиз. Озгина эътиборсизлик қилсангиз, бозорда ўрнингизни йўқотасиз.
Айни вақтда 35 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилаётган корхонада 40 та иш ўрни яратилган. Ишловчиларнинг аксарияти хотин-қизлар ва ёшлар. Ҳар ойда ўртача 450 миллион сўмлик маҳсулот мижозларга етказиб берилмоқда.
МЧЖда ишлаб чиқариш суръати ўсгани сари иқтисодий юксалишга ҳам эришилмоқда. Ички бозордан ташқари хорижий давлатларга ҳам экспорт йўлга қўйилгани эътиборли.
Яқинда Хитой давлатидан янги дастгоҳлар олиб келинди. Тез кунда бунинг ҳисобига маҳсулот тури ортади, қўшимча иш ўринлари яратилади. Асосийси, банк ва мижоз ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик янги марраларга йўл очмоқда.
А. Насирдинов.
Б. Муталлибов олган суратлар.

