БИЗДА ЎТКАЗМАЛАР ЮҚОРИ

Сўнгги йилларда мамлакатимиз банклари томонидан аҳолига энг кўп кўрсатиладиган хизмат тури бу — пул ўтказмалари бўлиб, “Hamkorbank” АТБга молия муассасалари орасида мазкур амалиёт бўйича Самарқанд минтақавий банк хизматлари офиси етакчилик қилиб келмоқда.

Хўш, нега айнан Самарқанд пешқадам? Албатта, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Энг биринчи навбатда Самарқанд вилояти аҳоли сони бўйича республикада етакчилик қилишини унутмаслигимиз керак. Бу ўз-ўзидан мижозлар сонига таъсир кўрсатади. Қолаверса, МБХОга қарашли 7 та БХО мавжуд бўлиб, барчасида ўтказмаларга бўлган талаб юқори.
Яна бир муҳим сабаб — банк офисимиз ўз иш вақтини мавсумга мослайди. Апрель ойидан фаолиятимизни 7:30 да бошлаймиз. Мижозлар шу вақтдан офисга келиб, керакли хизматлардан фойдаланиши мумкин. Қизғин меҳнат мавсумининг ноябрь ойигача давом этишини ҳисобга олсак, бу самарадорликда муҳим роль ўйнайди.

2005 йилнинг олти ойи ҳолатига халқаро “Золотая корона” онлайн даромади 161 фоизга, “Сбербанк” онлайн даромади 125 фоизга, “Swit” хизмати 110 фоизга, ВАШ конверция амалиётлари даромади 135 фоизга бажарилди. Ушбу пул ўтказмалари жўнатилган маблағлар тўғридан-тўғри UZKARD ва XUMO карталарига сўм бўлиб тушиши, VIZA картага доллар бўлиб тушганда комиссия тўлови­сиз терминаллардан ечиб олиш мумкинлиги билан мижозларга маъқул келади. Ҳамюртларимизнинг Россия Федерациясида ишлаётганлигини ҳисобга олсак, “Золотая корона” ва “Сбербанк” пул ўтказмаларининг нега бозори чаққон эканлиги маълум. Россияда энг оммалашган пул ўтказмалари ҳам айнан шулар.
Минтақавий банк хизматлари офисимиз пул ўтказмалари амалиёти бўйича кунига ўртача 1,5 минг нафар мижозга хизмат кўрсатади.
Албатта, Бош банк томонидан ўз вақтида етарли валюта билан таъминланиб турилиши ҳам хизматлар самарадорлигига ҳисса қўшади. Яна бир ҳолат, 5 та банк хизматлари офисимизда икки нафардан универсал менежер, икки нафардан универсал кассир фаолият кўрсатмоқда. Бу штат бирликлари мижозларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланди. Натижада банкимиз хизматларидан фойдаланувчилар сони янада ортиб, даромадларимиз ҳам ўсиб бормоқда.

Асрор ЭГАМОВ,
МБХО чакана бизнес бўлими бошлиғи