Бош соврин Самарқандда

“Сбербанк онлайн иловаси орқали маблағ олув­чилар” акциясининг бош соврини самарқандлик мижозимизга насиб этди.
Янги йилнинг илк кунларида “Hamkorbank” АТБ томонидан ўтказилган акция якунланди. Унинг бош мукофоти – “Cobalt” автомобилининг навбатдаги эгаси Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, Навоий маҳалласида яшовчи Эмине Усмонова бўлди. Бош совринни ўз эгасига топшириш маросими катта байрамга айланди.


Эмине Усмонова айни вақтда нафақада, тўрт фарзанд­нинг онаси. Бир йилдан буён банкимиз мижози. Онахоннинг 3 нафар қизи бошқа давлатда ишлайди. Пул муомаласида у “Hamkorbank”ни танлаб адашмаганидан хурсанд. Банкдан UzCard пластик картасини расмийлаштириб, ўтган бир йил давомида Россиядан 3 маротаба пул ўтказмасини қабул қилиб олди. Пулини олишда ҳам муаммо бўлмади.
Акция мижозимизнинг қувончига қувонч қўшди. Автомобиль соҳибига айланган куни оиласида байрам бўлиб кетди.
— Кутилмаган хабар билан банк ходимлари қўнғироқ қилганида, очиғи, нима бўлаётганини тушунмадим,-дейди Эмине Усмонова. — Ишонгим келмай, ўғлим билан гаплашишларини айтдим. Чунки бундай бўлиши хаёлимга келмагандида. Ижтимоий тармоқларга кирмаганим боис, акциядан мутлақо бехабар эдим. Ўша пайтда уларнинг сўзларига ишонмаганим рост. Банк ходимларининг уйимизга ташрифидан сўнг ишондим. Қаттиқ ҳаяжонда дарҳол яқинларга, қариндошларимизга хабар бердик, қувончимизнинг чегараси йўқ эди. Ажойиб янгилик… Янги йилга биз учун ажойиб совға бўлди. Барча ташкилотчилар ва банк раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Ғолибликдан кўзлари қувонч ёшларига тўла онахон, ўғли ва яқинлари совғани топшириш тантанасига таклиф қилинди. Улар ўз ҳиссиётларини яширолмасди. “Hamkorbank” АТБ Самарқанд универсал БХОда автомобиль калити тантанали равишда топширилганда Самарқандда чинакам байрам бўлиб кетди. Бахт ва омад деганлари шуда.
Акциянинг якуний босқичи шу йилнинг февраль-март ойларигача давом этади. Бу шуни англатадики, ҳамюртларимизда “Chevrolet Tracker-2” нинг бахтли эгаси бўлиш учун ҳали вақт бор. Янги ғалаба ҳикоясига акциянинг сўнги босқичи натижаларидан ке­йин батафсил тўхталамиз.

М.СОТВОЛДИЕВА,
“Hamkorbank” АТБ ПР менежери.