БУ САФАР КИМЛАР ҒОЛИБ?
Ҳурматли ўқувчи, “Hamkor arena” рингларида баҳслар ҳануз давом этмоқда. Беллашувлар орқали эса “Hamkorbank” жамоаларида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида натижалар қандай кечганини билиб оламиз.
Биринчи рақиб жуфтлик банкнинг энг илғор тармоқларидан ҳисобланган Термиз ҳамда Навоий МБХОлари бўлди. Кўрсаткичларни таққослаш жараёнида сезиларли фарқни кузатдик. Музаффар Хўжанов бошчилик қилаётган Термиз МБХО кредит портфели сони ва суммаси, бир кунда бир ходим томонидан хизмат кўрсатилган мижозлар сони, 1 та банкоматнинг ўртача даромади, миллий ҳамда халқаро банк карталари сони каби чакана хизматлардаги бир қанча кўрсаткичлар бўйича Ҳикматулло Шерназаров бошқараётган Навоий МБХОдан юқорироқ рақамларни қайд этиб,
9:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг иккинчи жуфтлигида Фарғонанинг икки нафар жамоаси юзма-юз келди. Умумий натижаларга кўра, Абдуқаҳҳор Шарипов бошчилигидаги Фарғона МБХО Аҳроржон Мўйдинов раҳбарлик қилаётган Истиқбол УБХОдан 8:6 ҳисобида устунлик қилди. Бу устунлик фоизсиз даромад, банк карталари қолдиғи, кредит портфели сони, халқаро банк карталари сони, чакана залларда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш даражаси ва жисмоний шахсларнинг хизматлардан қониқиш даражаси каби кўрсаткичларда намоён бўлди.
“Hamkorbank”даги қизғин, шиддатли рақобат муҳити ривожланишда давом этади.
Лойиҳа муаллифи: Жасур Жўраев,
Чакана бизнес департаменти директори в.в.б.

