ГАЗЕТАНГИЗНИ СЕВАМАН…

Таҳририятга қўнғироқ бўлди: гўшакдан ўзини Мардонқул Ҳасановман, дея таништирган киши газетамиз ҳақида фикрларини билдирди:
— “Hamkor press” ни 2017 йилда илк бор қўлимга олганимда очиғи жа қизиқвормадим. Бирма-бир варақлаб чиқдим. Бироқ, мен ўйлаганчалик зерикарли эмас экан. Шундан буён ҳар йили ҳамроҳим. “Hamkorbank” АТБ фаолияти, “Турмуш чораҳалари”даги воқеа-ҳодисалар, юртдошларимиз ҳаёти билан боғлиқ воқеалар, дунё ва спорт янгиликлари, тиббиёт, психологик ҳамда ибратли, тарбиявий аҳамиятга эга мақолалар билан танишиш асносида маънавий озуқа оляпман. Оиламдагилар ҳам газетанинг ҳар бир сонини қолдирмайди, севиб ўқишади.
Узоқ йиллар Ички ишлар тизимида ишладим. Ҳар хил ишларни, турли тоифадаги, характердаги инсонларни кўрдим. Газетачилар ёзганларини ҳаётдан, одамлар орасидан олишларига амин бўлдим. Уларнинг иши машаққатли эканлигини ҳис қиляпман. 2022 йил учун яна обуна бўлдим. Насиб қилса, ҳар бир сонини ўқийман. Сизларнинг ижодий ишларингизга муваффақиятлар тилайман. “Қаламингиз ёзишдан тўхтамасин!”.
Ижод аҳли учун мақтов ёқимли, албатта. Айниқса, одамлар бугунги ижтимоий тармоқлар билан “дўст” тутинган паллада. Мухлисимизнинг илиқ сўзларидан кўнглимиз яйради ва яна хуш кайфият ила газетанинг кейинги сони учун мақола ёзишга киришдим.
НИЛУФАР.