ЕВРОПАНИНГ РИВОЖЛАНГАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

Андижон машинасозлик институти билан ҳалқаро хамкорликни йўлга қўйди.

Охирги  йилларда юртимиздаги халқаро ҳамкорлик доирасида Франция, Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Германия, Беларусь, Голландия, Исроил, Италия, Финляндия, Чехия, Хитой, Ҳиндистон ва Польша каби 100 дан ортиқ хорижий давлатлардаги нуфузли университетлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

 Франция пойтахти Париж шаҳрида 500 га яқин ректорлар, илмий доира вакиллари ва профессорлар иштирокида бўлиб ўтган “Campus France – 2022” ҳамда Франция – Ўзбекистон университетлари II форуми Франция ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорлиги кўламини янги босқичга олиб чиқди, дейиш мумкин. форумда бир қатор нуфузли олий таълим муассасалари раҳбарлари қаторида Андижон машинасозлик институти ректори Умиджон Турдалиев ҳам иштирок этди.

Форум давомида  У. Турдиалиев хорижий ОТМ билан бир қанча келишувларни амалга оширди. Жумладан, Ғарбий Британия университетининг Европа ва халқаро вице президенти Tomas Beatrise Tual, Ren 1 университети президенти Alis David ҳамда Тулуза миллий амалий фанлар институти Фитес дастури ва Лотин Америка кординатори ҳамда халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Carin Chakki, France Comte университетининг Европа ва халқаро алоқалар ва Франкофония бошқармаси ва халқаро ҳамкорлик бўйича сиёсатчи ва мутахассис Maureen Berthelot жаноблари билан музокаралар ўтказди. Унда талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, илмий йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш, қўшма таълим дастурларни очиш бўйича келишувларга эришилди.

         — Ушбу анжуманда иштирок этиш асносида шунга амин бўлдикки, халқаро илмий жамоатчиликда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига қизиқиш кучли, — дейди У. Турдиалиев. — Тадбир доирасида Петербург давлат университети ҳамда Ғарбий Урал давлат университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан ўзаро келишувга эришдик. Мазкур келишувларга биноан келгусида ҳар иккала томон профессор-ўқитувчилари ўртасида педагогик тажриба ва талабаларнинг ўзаро билим олиш алмашинувлари ташкил этилади. Бу эса, табиийки, ёшларимизнинг жаҳон талабларига мос таълим олиш имкониятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Х. ВАСИЕВ.