ЖАМОАДА ЯНГИ НАФАС

Иқтидорли, изланувчан, ўқишга, янгиликка интилувчан ёшлар банкимизда доим қўллаб-қувватланади. Яратилган шароитлар, берилган имкониятлар уларнинг иқтисодий ўсишларига, замон билан ҳамнафас қадам ташлашларига қулайлик яратмоқда.

2025 йил жамоамиз учун янгиланиш ва ўсиш йили бўлди, десам муболаға эмас. Сафимизга 6 нафар ёш, шижоатли ва олдига улкан мақсадларни қўйган, интилувчан янги ходимлар қўшилди. Улар жуда қисқа вақтда нафақат иш жараёнларига тез мос­лаш­ди, балки жамоамизнинг ажралмас қисмига айланишга улгурди.
Бу ёшлар Янги йилни биз билан илк байрам сифатида нишонлаб, банкнинг корпоратив маданияти, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳи­ти­ни яқиндан ҳис этишди. Ўзларининг билимга чанқоқлиги, ташаббус­корлиги ва масъулиятли ёндашуви билан астойдил ишга киришишди.
Исмоил Ғаниев фаолиятининг илк кунларидан рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши, ҳамкорлар ва мижозларни жалб этишда самарали иш олиб бориши билан ўзини намоён этмоқда, Ўткирбек Набиев эса масъулият ва интизомни устувор деб билувчи, Дониёрбек Мусурмонов янгича фикрлайдиган, ривожланишга интилувчан ходимлардан. Самандар Адҳамжонов ҳамда Муаммарали Тўхтасинов жамоавий ишлаш кўникмалари юқори бўлган мутахассислардир. Азизбек Тўхтабоев ўз устида ишлайдиган, замонавий банк хизматларига қизиқувчанлиги билан ажралиб туради. Интилувчан ва келажакда УБХОнинг етакчи мутахассисларига айланадиган “янги таркиб” шаклланди, дея ишонч билан айта оламан.

Нодирахон УСМОНОВА,
Чуст УБХО ходимлар билан ишлаш 1-тоифали менежери