ЖАМОАМИЗ ҒОЛИБЛАР ҚАТОРИДА

Андижон вилояти футбол ассо­ци­а­ция­­си томонидан Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами олдидан вилоятдаги тижорат банклари ходимлари ўртасида мини футбол бўйича “Андижон вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси ўтказилди. Футболга ошно банк ходимлари қаторида “Hamkorbank” АТБ жамоаси ҳам майдонга тушди.


Банк тизимида доим илғор “Нamkorbank” вакиллари ўзларининг масъулиятли вазифаларидан ортиб жамоа шаъни, унинг нуфузини ҳимоя қилишда бор маҳоратини ишга солдилар. Натижада жамоамиз ғолиблар қаторидан ўрин олди.
Турнир якунида муносиб тақдирланган футболчиларимизнинг кайфияти аъло. Бўш вақтларида саломатликлари йўлида яна майдонда.
И. АМИНОВ.