Замонавий хизмат

Бугун банклар фаолияти замон талабларига мослашмоқда. «Hamkor­bank»­нинг Олмалиқ филиа­ли ҳам мижозларнинг банк хизматларига бўлган талабини қониқтириб келмоқда. Бунинг заминида икки томонлама, яъни банк ва мижозларнинг манфаатлари мужассам.
Филиалимиз 2002 йилда ташкил топган бўлиб, дастлаб 10 нафар ходим билан хизмат кўрсатган бўлса, айни пайтда 41 нафар малакали мутахассислар билан шаклланган жамоанинг ютуқлари бисёр. Бугунги кунда 17 минг 850 дан зиёд мижозимиз бор. Уларнинг 670 дан ортиғи юридик мақомга эга бўлса, 1 минг 230 дан ортиғи якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар. Улар орасида “DAL HEAVY CONSTRUCTION” хорижий корхонаси ва “CROCUS BUILD” масъулияти чекланган жамият, якка тартибда фаолият юритувчи Дониёр Абдужаббаров, Насиба Алиқулова ҳамда Умид Худойшукуровлар «Ишончли мижоз» номини олган.
Ҳамкасбларим ҳудудлардаги оммавий мижозлар сегменти рўйхатларини шакллантириш, уларни жалб қилиш, ўзига бириктирилган оммавий сегмент мижозларига банк хизматларини сотиш, мавжудларига эса қўшимча банк хизматларини сотиш, эътирозлар, ушлаб қолиш ва фаолият кўрсатмаётганларини жонлантириш чораларини кўриш каби хизматларини намунали бажарадилар. Бундан ташқари, банк хизматларига бўлган талабларни аниқлаш борасида ҳамда улар бўйича муаммолар юзага келмаслиги учун бор билим ва салоҳиятларини ишга солмоқдалар.
Кейинги йилларда замонавий хизматлар турини ривожлантириш орқали янги мижозларни банкимизга жалб қилишга интиляпмиз. Бу аҳоли ўртасида мавқеимизни янада ошишига, фаолиятимиз кўламининг кенгайишига хизмат қиляпти.
Низомиддин ФОЗИЛМАТОВ,
Олмалиқ филиали корпоратив хизматлар бўлими менежери.