ЗИЁЛИЛАР МАЙДОНГА ЧИҚИНГ
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасини хаяжон билан кузатдик.
Бугунги глобаллашув жараёни билан боғлиқ маънавий таҳдид масаласи хақида билдирган фикрлари барчамизнинг эътиборимизни тортди. Айниқса, мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар зарурлигини таъкидладики бу ўзини зиёлиман деб, атаган ҳар бир инсонга янги куч ва масуълият юклади.
Давлатимиз раҳбари йиғилишда аҳолининг тафаккурини кенгайтириш, маънавий савиясини ошириш, миллий ўзлигини янада чуқурроқ англаши зиёлилар зиёлилар янада фаол иш олиб бориши зарурлигини таъкидлаб, 9 та йўналишда муҳим ташаббусларни илгари сурди ҳамда маънавият масаласига дахлдор бўлган соҳалардаги муайян камчиликлар ечими юзасидан аниқ кўрсатмалар берди. Бу ўз фаолиятимизга танқидий баҳо беришга, бугунги кун талабидан келиб чиқиб иш олиб боришга ундади.
Мухтасар қилиб айтганда, боболаримиздан бизга мерос бўлиб қолган миллий ўзлигимизни юксалтириш, ёшларимизнинг ватанга бўлган садоқатини мустаҳкамлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланиши керак. Зеро, ватан ва халқ тақдирига нисбатан таҳдид юз бераётган бир даврда миллат фидоийлари, зиёлилар жасорат билан майдонга чиқиши ва миллатимизнинг келажагини сақлаши даркор.
Шарифжон Сулаймонов,
Андижон машинасозлик институти метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти кафедраси мудири, доцент.

