ЗЎРАВОНЛИККА ЙЎЛ БЕРМАЙМИЗ
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси асосида
«Hamkor press» газетаси таҳририяти томонидан Андижон туманидаги Андижон илғор касбий маҳорат техникумида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ҳуқуқий мавзудаги давлат гранти лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирни «Hamkor press» газетаси муҳаррири Акбаржон Назаров очиб, грант лойиҳаси тўғрисида иштирокчиларга тушунча берди. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва бу борада ОАВларнинг ролига тўхталди.

Шундан сўнг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Жасурбек Иброҳимов ҳуқуқий маданият, амалдаги қонунчилик ва фуқароларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Аёллар ва болаларни зўравонликлардан сақлаш ва бу борадаги қонунчиликка йиғилганларнинг эътиборини қаратди.

