ИЗЛАНУВЧИЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Банк ходими олдига қўйиладиган асосий талаб­лардан бири унинг касбий маҳорати ва иқтисодий билимларининг ошириб боришидир. Шу маънода биз бу масалага алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Банк бошқаруви ташаббуси билан ҳафтанинг шанба кунлари ўтказилаётган иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий ўқув машғулотлари чин маънода маҳорат дарси вазифасини ўтамоқда. Унда банк ва иқтисодиёт тизимидаги янгиликлар, амалдаги қонунчилигимизга киритилаётган ўзгаришлар атрофлича тушунтирилади. Малакали мутахассислар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилади.
Ўқув машғулотларини қизиқарли ўтказиш, ходимлар фаоллигини таъминлаш мақсадида янги лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Шу маънода ке­йинги вақтда банкнинг компетенциялар модели, янги қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шахсий ривожлантириш доирасида ўқиш учун берилган китоблар, мантиқий йўналишда ташкил этилаётган викториналар, маънавият соҳасида ўтказилаётган видео машғулотлар кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Бу машғулотларни ноанъанавий ташкил этиш натижасида қатнашчиларни ўз устида ишлаши ва изланишларига олиб келяпти.
Амалдаги йилнинг ўтган 6 ойида викторинада 1000 нафарга яқин банк ходими иштирок этди. Эътиборлиси, уларнинг 700 нафардан ортиғи доимий фаол иштирокчига айланди.
Албатта, билимлар беллашуви ижодий рақобат-танлов. Иштирокчиларнинг 10 нафари энг фаол ва билимли. Ғолиблар бир миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирландилар. 1-2-3-ўринларга муносиб топилганларга махсус сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.
Ғолиблик кимларга насиб этгани билан қизиқяпсизми? Унда танишинг:

  • Убайдуллаев Ғанишер (Бош банк).
  • Холиқова Наргиза (Бош банк).
  • Мирзаазизов Жаҳонгир (Бош банк).
  • Холматов Нурбек (Жалақудуқ БХО).
  • Тўраев Рустамбек ( Жалақудуқ БХО).
  • Топилов Аббосбек (Жалақудуқ БХО).
  • Ҳамидхожаев Илҳомжон (Жа­лақудуқ БХО).
  • Латипов Яҳёжон (Жалақудуқ БХО).
  • Комилжонов Ҳусниддин (Бош банк).
  • Ҳайдарова Ферузахон (Ис­тиқбол БХО).
    Шахсий ривожлантириш дастури доирасида моодле тизими орқали ходимларнинг билимларини оширишга қаратилган ўқув машғулотларини янада қизиқарли ташкил этиш мақсадида викторинанинг навбатдаги босқичига старт берилди. Дастлабки машғулотларда иштирокчилар сафи кенгайди. Бу изланувчан ҳамкасбларимиз сони ортиб бораётганини кўрсатади. Сиз ҳам ўзингизни билимли ҳисобласангиз танловда иштирок этинг.

Муҳаббат УСМОНХЎЖАЕВА,
“Hamkorbank” АТБ ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш бўлими мутахассиси.