ИККИНЧИ ФАРЗАНД УЧУН СУЮНЧИ ПУЛИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси асосида

Сизнинг ҳуқуқингиз

САВОЛ:

Фарзанд туғилганда суюнчи пули олишни ҳар бир ота-она истайди. Амалдаги тартиблар эса барча бирдек бундай ҳуқуққа эга эмаслигини кўрсатмоқда. Шу ўринда  иккинчи фарзанд учун суюнчи кимларга берилади?

Д. ИБРОҲИМОВА,

Пахтаобод тумани

Иккинчи фарзанд учун тўланадиган бир марталик нафақа — суюнчи пули бўйича амалдаги тартиб ўзгармаган. Яъни биринчи фарзанд учун суюнчи пулини Ижтимоий ҳимоя агентлиги барча аёлларга тўлиқ тўлаб беради. Иккинчи фарзанд учун эса фақат кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларга берилади. Демак, 2026 йилда ҳам иккинчи фарзанд учун суюнчи пули барчага эмас, айнан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга тўланиши сақланиб қолди.

Суюнчи пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизига тенг бўлиб, ҳозирги ҳисобда 890 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойидан буён биринчи фарзанд учун барча аёллар суюнчи пули оляпти, иккинчи фарзанд учун эса фақат ижтимоий ҳимояга муҳтожлар. Учинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун бир марталик нафақа умуман берилмайди.

Саволга

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори

Шерзод Муҳаммедов жавоб берди.