ИШТИХОН БХОДА БАЙРАМ ШУКУҲИ КЕЗМОҚДА

Газетанинг навбатдаги сонига мақола тайёрлаш учун “Hamkorbank” АТБ Каттақўрғон УБХО Иштихон БХО универсал менежери Суҳроб Эшбоев билан боғланганимизда у бизга жамоаси билан тушган суратни тақдим этди.

Суратдаги манзарадан БХОда Янги йил шукуҳи кеза бошлаганини сездик. БХО ходимларининг юзидаги табассум байрам завқи ва шавқининг инсон чеҳрасида акс этишидан дарак. Янги йилни мана шундай кўтаринки кайфият ва юқори кўрсаткичлар билан қарши олинглар, дея тилак билдирдик БХОнинг лочинкўз йигитларига.