“КЕЛАЖАК ТАДБИРКОРИ” ДАСТУРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Дастур доирасида ёш тадбиркорларга 7 йил муддатгача 15 фоизли кредит ажратиш бошланади.

Бунда,

— ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 млн. сўмгача;

— тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиб, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 млн. сўмгача;

— фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 млрд сўмгача;

— камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 млрд сўмгача кредит ажратилади.

Ёшлар ишлари агентлигига Гарвард, Стенфорд, Лондон иқтисодиёт мактаби каби нуфузли олийгоҳлар билан камида 40 минг ёшларни бизнесга ўргатадиган “Янги авлод тадбиркорлари” дастурини бошлаш топширилди.

 Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1 минг нафар ёшнинг лойиҳасига уч йил муддатга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда берилади.

Ҳар йили “Ёш тадбиркорлар” танлови ўтказилиб, энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун “Ёшлар венчурс” жамғармасидан 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.

 Банклар биттадан консалтинг компания ташкил қилиб, жорий йилда 50 минг ёш тадбиркорга бизнес режа тайёрлашига кўмаклашиб, уларнинг харажатини қоплаб беради. Йирик савдо тармоқлари вакиллари ва малакали мутахассислар жалб қилиниб, камида 20 минг ёш тадбиркорликка ўқитилади.

 Шу билан бирга, 1 мартдан янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларга инфратузилмага уланиш билан боғлиқ давлат хизматларининг харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармасидан қоплаб берилади.