Келинг, бир кулишайлик

Эркак ён қўшниси­никига чиқиб, бақирди:
— Итингизни бойлаб боқсангиз бўлмайдими? Мана, қаранг, тишлаволди оёғимни! Товон пули тўлайсиз!
— Гап йўқ! Келинг, итимни маҳкам ушлаб тураман, сиз ҳам уни тишлаб ола қолинг!


Кампир келишган қиз билан шифокор хонасига кирди.
Шифокор:
— Қани, яхши қиз, ечининг!
Кампир:
— Касал у эмас, менман, дўхтир болам!
Шифокор:
— Шунақами? Майли, қани, бувижон, тилингизни кўрсатинг-чи!


Психиатр беморга деди:
— Табриклайман! Сиз тузалдингиз! Буни прог­ресс деб атасак бўлади!
— Қанақа прогресс? Мен олти ой олдин Напалеон эдим, ҳозир ҳеч кимман! Шуни прогресс деяпсизми?


Аёл эркакдан сўради:
— Сиз эркаклар аёлларни кўзларингиз билан севасиз. Шу тўғрими?
— Тўғри.
— Унда нега қачон қараса қора кўзойнак тақиб юрасизлар?
— Севиб қолишдан ўзимизни асраймиз!


Бекатда эркак бошқа бир эркакка деди:
— Ҳозирги ёшлар кийинишда жуда ҳадди­дан ошиб кетган! Ана, ҳов анави қизни қаранг, худди суюқоёқларга ўхшаб ки­йинволибди!
— У қизмас, менинг ўғлим!


Бошлиқ ходимдан сўради:
— Нега ишга кеч қолдингиз?
— Ўзингиз нега маошни кечиктиряпсиз?
— Кечиктирсам ҳам, барибир, оляпсиз-ку!
— Мен ҳам кечикканим билан ишга келяпман-ку!


Эркак дўстини қўлтиқ­таёқда кўриб, сўради:
— Нима бўлди?
— Автоҳалокатга учрадим.
— Даҳшат! Энди қўлтиқтаёқсиз юра олмайсанми?
— Билмадим. Шифокор юра оласиз деяпти, адвокатим эса аксини гапир­япти.