МАЗМУНЛИ ҲОРДИҚ
Давлатимиз раҳбарининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури ҳамда “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш олдимиздаги долзарб вазифалардан. Бу борада касаба уюшмалари томонидан сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси марказий кенгаши томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида янги барпо этилган дам олиш маскани ҳам ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилади. Мазкур дам олиш масканида “Туризмни ривожлантиришда касаба уюшмаларининг роли” мавзусида семинар ташкил этилда. Унда “Hamkorbank” АТБнинг бир гуруҳ ходимлари фаол иштирок этиш баробарида мириқиб дам олдилар.

Шунингдек, банкнинг чакана хизмат соҳаси ходимларидан бир гуруҳи Тошкентдаги яна бир сўлим дам олиш масканида бўлди. Улар мазмунли ҳордиқдан хурсанд.
— Яқинда ҳамкасбларим билан “Навбаҳор” сиҳатгоҳида дам олдик, — дейди Нукус филиали чакана бизнес бўлими бош истеъмол менежери Сарвар Сейтов. — Ёзнинг иссиқ кунларида бу барчамизни қувонтирди. Сўлим табиат қўйнида хордиғимиз чиқди. Мазали таомлар, спорт машғулотлари, маданий ҳордиқ кўнглимизни яшнатди. Ақлий меҳнатдан чарчаган миямиз бироз тин олди. Айниқса, талаб ва истакларимизни бажаришда муомала маданияти, кутиб олиш ва яратилган шароитлардан мамнун бўлдик. Ҳам маънан, ҳам жисмонан дам олиш бизга куч-қувват бағишлади.
Мазмунли ҳордиқдан сўнг соҳа ходимлари ўзгача куч-ғайрат, шижоат, янгича руҳ билан янги муваффақиятлар сари қадам босдилар.
Беҳзодбек Абдураҳмонов.

