МЕН “HAMKORBANK”ДА ЎСЯПМАН
“Hamkorbank”да ишлаш қизиқарли ва мароқли. Чунки бу инновацион технологияларни фаол жорий қилаётган банклардан бири. Яна бу ерда ўз билимимни нафақат қўллаш, балки ошириш имкониятим бор. Ушбу молия ташкилотини ўз устимда ишлаб ривожланишим, замонавий иқтисодий илмларни ўрганишим ва банкка янги технологиялар олиб кириш учун ҳам танлаганман.
Ёши улуғларимиз “ҳалолликда гап кўп”, дея бежизга айтишмас экан. Унинг самараси ишда ютуқ, натижа, одамлар орасида ҳурмат, дўстлар, яқинлари ичида яхши ном. Ўз касбим, ишим, жамоамга бўлган меҳримни сўз билан ифодалай олмайман. Мустақиллик тенгдоши бўлган банкимни яхши кўраман ва шу жамоада бўлганимдан фахрланаман.
Ҳаётдаги асосий принципларим бу ҳақиқатпарварлик, тартиблилик, самимийлик, ўзим ва бошқаларга ҳурмат, сабр-қаноатли бўлиш. Энг катта орзум — бутун дунёни кезиб чиқиш, унинг мўъжиза ва гўзалликларини ўз кўзларим билан кўриш. Бу борада “Hamkorbank” ходимлари учун шароитлар яратиб берган.
Дилшод СУЛТОНОВ,
Миробод МБХО информацион технологиялар мутахассиси