МИЖОЗЛАРГА ҚУЛАЙЛИК
Мамлакатимизда турли номдаги давлат ва тижорат банклар сони кун сайин ортиб бормоқда. Асосийси, уларнинг барчаси халқ фаровонлиги, юртимиз равнақи учун хизмат қилмоқда. “Hamkorbank” ҳам эзгу ишларга камарбаста молия ташкилотидир. Ўттиз тўрт йилдирки, халқ хизматида, уч миллиондан ортиқ мижозга эга бўлди. Халқаро бозордаги хизмати 16 йилдан ортиқ. Тажрибали, иқтисодий салоҳияти ҳам юксак.
Косонсойликлар Наманган вилояти марказига келиб банк хизматларидан фойдаланишлари учун салкам 40 километр масофани босиб ўтишлари керак эди. Халқ истакларини инобатга олиш ва ўз мижозлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида банк бу масофани қисқартирди. Юксалиш универсал банк хизматлари офисининг косонсойликлар учун микроофисини очди. Замон талабларига мос хизмат турларини жорий қилди.
Муҳайё ШАРИПОВА,
Юксалиш УБХО ходимлар билан ишлаш етакчи менежери