МИЛЛАТ ТАРИХИГА НАЗАР

Яқинда “Hamkorbank” АТБ Бош офисида ходимлар учун навбатдаги маънавият соати ўтказилди. Тизимдаги барча филиалларга онлайн тарзда намо­йиш этилган ушбу машғулот бевосита ўзбек миллати тарихига бағишланди.
“Амир Темур империясидан кейинги ҳолат: ўзбек давлатчилигида Шайбонийхон сулоласининг ўрни” дея номланган мавзуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизация маркази директорининг илмий маслаҳатчиси, тарих фанлари доктори Ф. Эрназаров, Ўзбекистон Миллий университетининг катта ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди А. Замонов ҳамда “Ўзбекистон” телеканали бош муҳаррири Б. Қўшмоновлар атрофлича ёритиб берди.
Тингловчилардан тушган саволлар ва уларга берил­ган изоҳлар ўртага ташланган мавзуни янада тўлақонли ифодалашда муҳим роль ўйнади.
Тадбир сўнггида Банк Кенгаши раиси И. Ибрагимов қизиқарли суҳбат учун маърузачиларга миннатдорлик билдирди.