МУВАФФАҚИЯТЛАР ЙЎЛИДАМАН

Қайси маънода? Бу ерда адолат бор, шаффофлик бор. Иқтидорли, изланувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш, билмаганларини ўргатиш бор. Қатъий тартиб, интизом, бир-бирига ҳурмат бор. Асосийси, излансангиз, муваффақиятларга эришасиз.

Мен орзулари ушалган йигитман. Олийгоҳни тамомлагач банк соҳасида фаолият­ юритиш истагида эдим. Иш излаб бир нечта банкга бордим. Суҳбатларда кимнинг таниши эканлигим ва қайси институтда ўқиганим кўпроқ қизиқтирди уларни. Бироқ “Hamkorbank”да бу ҳолатни кузатмадим. Жиззах минтақавий БХОга кирганимда “ресепшн”дан тортиб кадрлар бўлими бошлиғининг муносабати оддий, самимий. Эътиборлиси бу ерда билим ва ҳаракат муҳимлигини тушундим. Ходимларнинг илиқ муносабатда бўлиши, мени қизиқтирган саволларга эринмай, батафсил жавоб бериши ўйларимни тасдиқлади. Иш жараёнидаги тартиб-интизом кўзга ташланиб турарди. Ана шу пайтда кўнглимдан “шу ерга ишга кираман”, деган ўй ўтди. Насиб экан ҳозирда “Hamkorbank”даман. Тизимда фаолият бошлаганимга 7 йил тўлибди.
Ота-онамнинг айтишларича жуда зийрак, зукко бола бўлганман. Болалигимдаёқ қайси касбни эгаллашни, бу йўлда қайси фанларни ўзлаштиришим лозимлигини тушуниб етганман. Бу борада уларнинг қўллаб-қуватлашлари, дуолари мени юксалтирди. Кўп ўқиш, тинимсиз меҳнат ва ҳаракатдан тўхтамас­лик шиоримга айланди.
Илк иш бошлаган пайтларимда Акмал Алиев, Санжар Асатов, Баҳром Исоқовлардан соҳа сирларини ўргандим. Жамшид Бозорбоев ҳамда Сардор Давлатовлар ҳар ишда намуна бўлди. Улар туфайли банкдаги “устоз-шогирд” анъанаси мен каби ёшларни касб сирларини ўрганиш ва шаклланишларида ўзига хос мактаб вазифасини ўтамоқда. Бу тартиб туфайли янги келган мутахассис тизимда ўз йўлини топиб кетади, сидқидилдан ишлашга киришади.
Банкда спортга алоҳида эътибор қаратилади. Доимий ақлий меҳнатдан чарчаган жамоамиз спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратилган. Ҳар йили ўтказиладиган спорт мусобақаларида фаолмиз. Амалдаги йил бошида Кенгаш раиси “ҳар бир ходим инглиз тилини ўрганиши керак” деган таклифни билдирдилар. Бу мен каби ёшларга катта куч ва руҳ берди. Яхшигина билардим инглиз тилини, янада мукаммал ўрганишга киришдим.

Отабек НИШОНОВ,
Кўкбозор БХО етакчи менежери