Навоий филиали
“Hamkorbank” АТБнинг Навоий филиали энг намунали муассасалардан. Вилоятдаги мавжуд 14 та банклар орасида хизмат кўрсатиш сифати бўйича биринчи ўринда.
Банк бошқарувчиси Ҳикматилло Шерназаровнинг таъкидлашича, кейинги йилларда кетма-кет филиаллар орасида иккинчи гуруҳда ҳам пешқадамлик уларнинг қўлида. Бу ҳар бир ходим учун мижозга ҳурмат, изланиш, масъулият ва тартиб бош шиорга айланганининг натижаси.
Муассасада яратилган “Устоз-шогирд” мактаби ҳам ютуқлар омили бўлмоқда. Янги иш бошлаган ходимдан тортиб тажрибали мутахассисгача бир-бирига устоз-шогирд. Бу айни вақтда малакали кадрлар тайёрлашга ҳам хизмат қилмоқда.
Суратчи мухбиримиз Бекзод Муталлибов Навоийда бўлиб, мазкур филиалнинг иш фаолияти билан танишди.







