НОДИРАБЕГИМ ЧЕМПИОН

Бир неча йиллардан бери “Hamkorbank” АТБ ва банк шуъба корхона ходимлари ўртасида мини футбол бўйича “Hamkorbank kubogi” мусобақаси ўтказиб келинади. Мазкур турнир банк ва корхона-ташкилотларда ишловчи ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган муҳим тадбирлардан биридир.

Навбатдаги турнирнинг дастлабки босқичи жорий йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтганди. Ўртоқлик учрашувларида банкнинг барча департамент ва тармоқлар жамоалари иштирок этган бўлса, натижалар кейинги босқичда иштирок этувчи жамоаларни маълум қилди.
Минтақалараро беллашувларда ғолиб чиққан Операцион фаолият департаменти, Нодирабегим, Юксалиш, Юнусобод, Учтепа УБХО, Нукус, Жиззах МБХО ҳамда Бош банк терма жамоалари Ангрен шаҳар Янгиобод МФЙдаги “Rayyan resort” мажмуасида чорак ва ярим финал ўйинларида куч синашди.
Якуний натижаларга кўра, Нодирабегим УБХО жамоаси биринчи, Бош банк терма жамоаси иккинчи, Учтепа УБХО жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, мусобақанинг финал босқичида Нукус МБХО дарвозабони Айбек Каражанов “Энг яхши дарвозабон”, Бош банк терма жамоаси ўйинчиси Дилшодбек Иминов ва Нодирабегим УБХО жамоаси ўйинчиси Ҳумоюн Тожиматов “Энг кўп тўп урар” махсус совринлари ғолиби бўлишди.
Ғолиб жамоалар ва турнир фаолларига банк Бошқаруви ва Бирлашган касаба уюшмалари қўмитасининг фахрий ёрлиқ, медаль ва ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кун бўйи офисларда ўтириб ишлайдиган ходимлар учун бундай турнирлар ўзгача иштиёқ, куч-қувват бағишлаш билан бирга мотивация манбаи ҳамдир.


Беҳзодбек Абдураҳмонов,
Банк Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси ўринбосари