“ПОЙТАХТ” ЎСИШ ЙЎЛИДА

Ҳар қандай янги ташкилотнинг ривожланиши, тизимда ўз ўрнини топиши жамоадан катта масъулият талаб этади. Бу молия муассасалари фаолиятида янада муҳимроқ. Чунки давлат ва тижорат банкларининг сони ортиб боряпти, мижозлар учун танлов имконияти кенг. Яна тизимдаги ўзгаришлар ўз-ўзидан сифатли хизмат кўрсатишни, тезкорлик ва замонавийликни талаб этяпти.

“Hamkorbank” АТБ “Пойтахт” банк хизматлари офиси ташкил этилганда кичик жамоа олдига ана шундай вазифа қўйилганди. Янги муассаса дастлаб 8 нафар ходим билан ўз фаолиятини бошлади. Мижозлар билан ишлашнинг ўзи бўлмайди. Ҳар бир ходим бир неча вазифани бажариши лозим. Фақат бирдамлик, ташаббус ва масъулият билан ҳаммасини уддалаш мумкин.
Тошкент шаҳрининг марказида жойлашгани бир қарашда яхши. Бироқ мижозлар учун танлов имконияти катта. Шу сабаб банкда ўтириш билан чекланмай, мижозлар олдига кириб бориш ва банкнинг танилувчанлигини ошириш бош мақсадга айланди. Аксарият янги ташкил этил­ган субъектлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Мавжуд имкониятлар ва банк маҳсулотлари билан таништирилди. Натижа жуда тез кўзга кўрина бошлади.


— Ривожланиш осон кечмайди, албатта, — дейди муассаса раҳбари Шароф Азимов. — Бош банк томонидан белгиланган тартиб фаолиятимиз асосига айланди. Аниқроқ қилиб айтганда, ҳар бир мижоз биз учун қадрли. Ходимлар сони кам бўлишига қарамай белгиланган режамиз катта. Дадил айта оламан, буни уддалаяпмиз. Йилнинг ўтган даврида фойда режаси ортиғи билан бажарил­гани, бир марталик тўловлар кўпайиб бораётгани ва янги мижозлар қўшилаётгани бунинг тасдиғи. Эндиликда жойимиз нисбатан кичик бўлгани учун мижозларга қулайлик яратиш ҳаракатидамиз.


Бошқа банкларда бўлгани каби онлайн хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ортиқча маблағ сарфлаш ва ортиқча вақт кетказишни олди олиняпти. Бундан мижозлар хурсанд.
Ўсиш жуда тез бораётган “Пойтахт” тизимдаги банк муассасалари орасида ўз ўрнига эга. Амалдаги йилда универсал банк хизматлари офиси мақомининг берилгани ҳам уларга бўлган ишонч. Ўз ўрнида хизматлар кўлами янада кенгайди. Озода Ҳожибакиева, Муножат Ваҳобова ва Ҳамидулла Абдуқаҳҳоров каби тажрибали ходимлар бош 20 нафар ходим изланишда. Йил якуни билан юқори натижаларга эришиш ҳаракатида.

А. Насирдинов,

Б. Муталлибов (фото).