РАҒБАТ ЮТУҚЛАРГА БОШЛАЙДИ
“Hamkorbank” АТБнинг йирик филиалларидан бири бўлган жамоамиз Мустақиллик байрами ва банкимиз ташкил топганининг 31 йиллигини катта ютуқлар билан қарши олди. Чакана хизматлар йўналиши бўйича филиаллар ичида республикада биринчиларданмиз. Истеъмол ва микроқарз ажратишда режани 191 фоизга бажариб, кредит режасини 137 миллиардга етказдик. Аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини 246 фоизга кўтарган ходимларимиз ипотека кредит портфелини 34 миллиардга бажарди.
Албатта ютуқларга ўз-ўзидан эришилмайди. Ҳамкасбларимнинг саъйи ҳаракати билан кўрсаткичларимиз юқори бўлди. Бунга жавобан Бош банк томонидан улар муносиб рағбатлантирилди. Ҳар бир ходимимиз эътибор ва рағбатга муносиб.
Бобуржон Тўраев истеъдодли, билимли, изланувчан, ўз касбини севадиган йигит. У яқинда банкнинг илғор ходимлари қаторида Миср давлатида бўлиб қайтди. Бобур Муродов, Ғолибжон Содиқов ва Ботиржон Жўраевлар ҳам астойдил меҳнат қиладилар. Мижозларни жалб қилиш, хизмат сифатини ошириш борасида намунали ходимлардан. Уларнинг фаолияти юқори баҳоланиб, байрам арафасида Қибрайдаги “Навбаҳор” сиҳатгоҳида дам олдилар.
Рағбат янги ютуқларга бошлайди. Шу сабаб бу масалага доим эътибор билан қараймиз.
Ҳикматулло ШЕРНАЗАРОВ,
Навоий филиали бошқарувчиси.

