РАFБАТ ФАОЛЛИККА БОШЛАЙДИ
“Hamkorbank” АТБда яхши бир анъана бор. Самарали ишлаган ходим борки рағбатлантирилади. Бу қилинган меҳнатга муносиб баҳо бўлиш билан бир вақтда ходимларни янада фаолликка бошлайди.

Корпоратив бизнес йўналишида 2024 йилда тезкор режаларни йўналишлар кесимида бажарилишини таъминлаш, сотиш ходимларининг иш самарадорлиги ва кўпроқ кредит маҳсулотларини сотишга қизиқишини ошириш мақсадида қўшимча рағбатлантириш кўзда тутилгани бежиз эмас. Йил бошида микро, кичик-ўрта ва йирик кредитлар ажратувчи сотиш ходимлари ўртасида акция эълон қилинди.

Энг яхши кредит сотувчи ходимларни аниқлаш мақсадида ўтказилган танловнинг дастлабки босқичи якунланди. Февраль ойи якуни билан 32 та ходим ғолиб деб топилди. Улар орасида Нодирабегим универсал банк хизматлари офиси ходими Абдурасул Ахматқулов корпоратив хизматлар бўлими йўналишида 24 та мижозга кредит ажратиб, энг юқори натижага эришди. Банк хизматлари офиси йўналишида ҳам Нодирабегим УБХОнинг яна бир ходими Тўланбой Хўжаёров пешқадамлик қилди. У 14 та мижозга кредит ажратишга эришди.
Самарқанд минтақавий банк хизматлари офиси ходими Фируз Равшанов 5 та кредит ажратиб, “Энг яхши ўрта кредит сотувчи ходим” йўналишида биринчиликни эгаллади.
Белгиланган тартибга асосан акция ғолиблари муносиб рағбатлантирилди.
(Ўз мухбиримиз).