“САНОАТ”ЛИКЛАРНИНГ ОРЗУСИ УШАЛДИ
Дилдан битилган сатрлар
Инсон умри давомида савобли ишларни кўп ва хўп қилишни истайди. Агар аҳд қилса барчасига улгуради. Ва яна баъзи тоифа одамлар борки, ўнг қўли берганини чап қўлига сездирмайди.
Андижон шаҳрининг “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини Саноат кўчасида туғилиб ўсдим. Кўчамиз эскитдан мавжуд бўлган. Шунинг учун уйларнинг қурилиши турлича. Ёғин-сочин бўлса, кўчамизга сув тўлади, натижада хонадонлар зарарланади. Яқинда бизни қийнаётган бу муаммолар ҳал бўлди.
“Hamkorbank” АТБ кенгаш раиси Икромжон Ибрагимов томонидан маҳалламизда ободончилик ишлари амалга оширилди. 600 метр атрофида бўлган кўчамизга асфальт ётқизилди, хонадон деворлари оқланиб, лотоклар янгиланди. Ариқ бўйларига темир панжаралар ўрнатилиб, аҳолининг хавфсизлиги таъминлади. Маҳалладошларимизнинг хурсандчилиги чексиз. Кўп йиллик орзуимиз амалга ошди ахир. Шундай катта хайрли ишнинг бошида турган Икромжон акадан маҳалла аҳли миннатдор. Каттаю — кичик дуо қилмоқда. Илоҳим, Аллоҳ бу инсонни ҳамиша қўллаб, ҳар бир қадамида мададкор бўлсин.
Муҳаммадали Худойбердиев, маҳалла фаоли
Кексалар миннатдор
— Умрим давомида жуда кўп раҳбарларни кўрдим. Бироқ Икромжон Ибрагимовдек ҳимматли инсонни учратмадим. Узоқ йиллардан буён кўчамиз таъмирталаб бўлиб келаётганди. Барака топсинлар, муаммоимизни ҳал қилди. Маҳалла оқсоқоллари номидан миннатдорчилигимизни билдираман. Соғлик-омонлик, ишларида муваффақиятлар тилайман.
Неъматжон Абдуқодиров, маҳалла фаоли