СИЗНИНГ ЖЎНАТМАНГИЗ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА


Почта хизмати ҳамма вақт одамларнинг узоғини яқин қилади. Сизнинг ҳар қандай жўнатмаларингиз ўз вақтида кўрсатилган манзил­га етказиб берилади. Айниқса, синовли кунларда бу ўз тасдиғини топган.
Кейинги йилларда давлат почта хизмати билан бир қаторда шу йўналишдаги хусусий корхоналар ташкил этилдики, натижада танлов имконияти кенгайди. Вақтимизни тежаш мақсадида яқинларимизга юборадиган совғалар ёки хизматимиз билан боғлиқ ҳужжатларни етказишда ҳам почта ходимлари ишончимизни қозонмоқда. Хизмат сифати билан бир қаторда нархлар ҳам турлича. Имкониятингизга қараб, буюртма беришингиз мумкин.


Шу маънода айтиш мумкинки, «BTS Express» халқаро тезкор почтаси бугун ўз мижозларига эга. Республикамизнинг барча вилоятларида унинг бўлимлари ташкил этил­ган. Ўз номи билан халқаро почта хизмати борасида ҳам географияси кенга­йиб боряпти. Истаган хорижий давлатингизга жўнатмангиз вақтида етказилади ёки сизга келтириб берилади.
«BTS Express»нинг Самар­қанддаги филиалларида бўлганимизда кун давомида мижозларнинг кўплиги диққатимизни тортди. Ўз касбининг эгалари ҳар бир мижозга эътибор билан қарайди. Жўнатмалар қисқа муддатларда, арзонлаштирилган нархларда етказиб берилади. Олувчилар почта жўнатмаси ҳақида телефон орқали дарҳол хабардор этилади. Агар манзилли етказиб бериш таклифи билдирилса, муаммо йўқ, тезкорлик билан амалга оширилади.


Жорий йилнинг биринчи чорагида 15 мингтадан ортиқ жўнатмалар қабул қилинди. Шундан 6 мингтаси манзилли етказиб берилди. Ҳар бир буюртмага алоҳида эътибор билан қаралгани сабаб мижозлар ишончи ортиб боряпти. Самарқанд шаҳрининг ўзида бир неча хусусий почта хизматлари мавжуд. Бу ижобий маънода рақобат майдони, албатта. BTS ходимлари янги хизмат турларини таклиф этаётгани ва сифат борасида масъулият ортгани сабаб мижозлар уларни танламоқда. Яқин кунларда яна бир янги филиал ўз фаолиятини бошлайди.
Самарқандликларга намунали хизмат кўрсатаётган 10 нафар курьер ва 14 нафар оператор доим изланишда. Айниқса, Дилшодбек Халилов, Темур Зайниев, Баҳодир Худойбердиев, Нафиса Баҳромова ва Содиқжон Ахтамовлар доим ҳамкасбларига ўрнак, ёшларга устоз. Асосийси, жамоа янги марралар сари изланишда.
А. Насирдинов.
Б. Муталлибов олган суратлар.