СИЗНИНГ ҲУҚУҚИНГИЗ
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси асосида
Савол: Агар иш берувчи томонидан ходимга иш ҳақини тўлаш кечиктирилса, иш берувчига нисбатан чора кўриладими? Умуман, иш ҳақини тўлаш тартиби амалдаги қонунчиликда қандай белгиланган?
Иқболжон Орипов,
Улуғнор тумани.
Жавоб: Ҳа, иш берувчи иш ҳақини кечиктириб тўласа, унга нисбатан қонунан чора кўрилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 333-моддасига мувофиқ иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши шарт.
Иш ҳақини кечиктириш – қонунбузарлик ҳисобланади. Шундай холат кузатилса, иш берувчига нисбатан қўлланиладиган чоралар қуйидагича:
- Моддий жавобгарлик
- Иш берувчи кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация (пеня) тўлаши шарт.
- Маъмурий жавобгарлик
- Иш берувчига нисбатан жарима қўлланади.
- Жиноий жавобгарлик (оғир ҳолатларда)
- Агар иш ҳақи узоқ муддат (бир неча ой) тўланмаса, жиноий иш қўзғатилиши мумкин.
Саволга ҳуқуқшунос Азизбек ЖАЛИЛОВ жавоб берди.

