СЎРАГАН ЭДИНГИЗ
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси асосида
Савол: Турмуш ўртоғим вафот этганлиги туфайли, фарзандларимга боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланди. Унинг миқдори ва муддати қандай.
Наргиза Абдукаримова,
Марҳамат тумани.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 февралдаги «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, боқувчисини йўқотган ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкин (илгари 18 ёшгача бўлган). Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланган (илгари бу 16 ёшгача эди).
Бугунги кунда “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02..06.2025 йилдаги ПФ-91-сонли Фармонига кўра, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 820 000 сўм. Кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 270 000 сўм.
Саволга Адлия вазирлиги хузуридаги “Мадад” ННТ Марҳамат туман ҳуқуқий маслаҳат бўлими бош мутахассиси
Одилжон БОТИРОВ жавоб берди

