С1 ДАРАЖА НИМА ДЕГАНИ?
С1 сертификати — бу CEFR (Common Europen Framtwork of Referece for Languages) тизимига кўра юқори даражадаги тил билишни тасдиқловчи ҳужжат.
С1 даража эгаси:
- мураккаб ва хажмли матнларни бемалол тушунади;
- фикрини равон, аниқ ва эркин ифодалай олади;
- илмий, касбий ва расмий мавзуларда эркин мулоқот қила олади;
- тилни иш, ўқиш ва кундалик ҳаётда самарали қўллайди.
Бу деярли эркин сўзлашув даражаси ҳисобланади.
***
С1 СЕРТИФИКАТИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
С1 сертификати имтиҳондан муваффақиятли ўтган шахсларга берилади. Одатда:
- талабалар (магистратура, докторантурага киришда);
- ўқитувчилар (айниқса, хорижий тил ўқитувчилари);
- давлат ва хусусий ташкилот ходимлари;
- хорижда ўқиш ёки ишлашни истаганлар.
***
С1 ДАРАЖАЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР ҚАЕРЛАРДА ИШЛАШИ МУМКИН?
- Мактаблар
— хорижий тилга ихтисослашган мактабларда
— Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларда
— давлат ва нодавлат умумтаълим мактаблари
Кўп жойларда С1-устунлик ёки талаб сифатида қўйилади.
- Техникум ва лицейлар
Аҳмадилло Тўрахўжаев,
ҳуқуқшунос

