Тезкор ва сифатли хизмат

Банк хизматида тезкорлик ва мижозлар учун қулайлик катта аҳамиятга эга. Тизимдаги янгилик­ларнинг энг чекка ҳудудларгача етиб бориши мижозлар сонининг ортишига олиб келади. Шу маънода “Hamkorbank” АТБ томонидан мурожаат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий, ихчам ва самарадор янги банк хизматлари офислари ташкил этилаётгани бежиз эмас.
БХОлар аҳолининг ҳар қандай талабига тўлиқ жавоб бериб, вақт ва маблағнинг ортиқча сарфланишига чек қўяётгани билан аҳамиятли. Сабаби, биргина шу офиснинг ўзида банк томонидан таклиф этилаётган барча хизматлардан фойдаланиш, яъни ҳисобрақам очишдан тортиб, кредит расмийлаштиришгача бўлган банк амалиётларини бажариш мумкин.


Навоий филиалига қарашли Гулистон банк хизматлари офисида юқоридагилар ўз ифодасини топмоқда. Натижада, мижозлар сони ортиб, белгиланган режалар ортиғи билан бажариляпти.

Бекзод Муталлибов.
Муаллиф олган суратлар.