УЙ-ЖОЙ ОЛИШДА СИЗГА КЎМАКЧИМИЗ
Кейинги йилларда аҳолини уй-жой билан таъминлашга бўлган эътибор янада ортди. Жумладан, Андижонда бу борада сезиларли ишлар олиб бориляпти. Янги Андижон шаҳарчасида «Ипотека маркази»нинг ташкил этилгани бунга ёрқин мисол.
Уй-жой олиш истагидаги барча фуқаролар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва мавжуд имкониятларни тўла билмаслиги мумкин. Субсидия ва имтиёзли кредитлар ҳақида ҳам бирдек маълумотга эга эмасмиз. Шу сабаб қад ростлаётган замонавий, кўп қаватли уйларни олиш истаги орзулигича қолиши мумкин.
Фарғона водийсининг кўркига айланаётган Янги Андижон шаҳарчасидаги уй-жойлардан бирига эга бўлишни ким ҳам хоҳламайди. Бироқ, истакнинг ўзи билан иш битмайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, муаммога ечим топилди. Эндиликда барча банклар, давлат хизматлари агентлиги ва қурилиш ташкилотлари каби идораларнинг раҳбарлари иштирокида бу жойда хизмат шохобчалари фаолият олиб бормоқда. Уй-жойга субсидия, кредит ажратиш ва барча турдаги расмий ҳаракатлар битта жойда амалга оширилади.
“Hamkorbank” АТБ ҳам ташаббускорлар қаторида иш бошлади. Ипотека марказига энг тажрибали ходимлар бириктирилди. Ҳар бир мижозга алоҳида эътибор қаратилиб, фуқароларнинг саволларига жавоб бериляпти.

Айтайлик, сиз субсидия асосида уй олмоқчисиз. Бунинг учун белгиланган тартиб қандай? Банк томонидан молиявий кўмак олиш мумкинми? Қандай имтиёзлар мавжуд? Мутахассислар шу каби саволларга жавоб бериш баробарида ўз таклифларини ҳам билдиради.
Бу масалада бирдан хулоса қилишга шошилманг. Молиявий имкониятларингизни ҳисоблашдан ташқари оила аъзоларингиз билан ҳам маслаҳатлашинг. Чунки ҳар бир мижоз рўйхатга олинади ва банк ходимлари томонидан қайта боғланилади. Қандай бўлмасин, сизни янги уй-жой эгаси бўлишингизга кўмаклашилади.
Дастлабки мижозларнинг қувончи ташаббус ўринли бўлганини кўрсатмоқда. Ҳужжатлар тайёрлашни бошлаш асносида уй-жойли бўлаётганидан хурсанд юртдошларимизга ҳавасингиз келади. Агар сиз ҳам шундай бахтга эришишни истасангиз вақтни бой берманг. Биз сизни қўллаб-қувватлаймиз!
Абдулқуддус Умаров,
“Hamkorbank” АТБ Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи
Ҳумоюн Содиқжонов
олган суратлар.