ФУТБОЛ: ЮРАКНИ ОҒРИТАДИГАН ХАБАРЛАР
Бир неча бор кучли ер силкинишлари кузатилган Туркияда Туркия Суперлигасида иштирок этадиган бир нечта клуб жойлашган эди. “Газиантеп”, “Хатайспор” ва “Адана Демирспор” жамоалари жуда мураккаб вазиятда қолди. Шунингдек, қуйи лигаларда ҳаракат қилувчи бир неча бошқа клублар ҳам фаолиятини вақтинча тўхтатгани айтилмоқда. Туркия спорт вазири Меҳмет Касапўглу мамлакатдаги барча спорт ўйинлари, шу жумладан футбол баҳслари ҳам номаълум муддатга қолдирилганини расман эълон қилди.
Туркия футбол федерацияси эса, яқин кунларда бўлиб ўтиши керак бўлган ўйнлар ҳам бошқа кунга қолдирилгани ҳақида расмий баёнот берди. Маълумот учун, Суперлига доирасида 3 ўйин («Адана Демирспор», «Фенербахче» — «Коньяспор» ва «Гиренсунспор» — «Кайсериспор») бўлиб ўтиши кутилаётган эди. Беллашувлар қачон давом эттирилиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.
Туркия ОАВ футболчилар билан боғлиқ юракни эзувчи хабарларни беришда давом этмоқда. Маълумотларга қараганда, “Хатайспор” клуби аъзоси Кристиан Атсу ва жамоа спорт директори Танер Совут Хатайдаги зилзиладан сўнг қулаб тушган бинолар тагида қолиб кетган. Кечагина “Касимпошо” дарвозасига 97-дақиқада ғалаба голини урган ҳужумчини бугун қутқарувчи гуруҳ аъзолари изламоқда.
Ҳозирча, ер билан бир ҳолатга келиб қолган бинолар қолдиқлари орасида жамоа таркибидаги бошқа футболчиларининг жонсиз таналари топилган. Улар орасида Бурак Оксаюз, Бертуг Йилдирим, Карим Алижи, Акром Экшиўғлу ва Осман Атеш сингари таниқли футболчилар бор… Шунингдек, ушбу клуб вакили саналган бошқа спорт вакиллари ҳам бедарак йўқолган. Уларнинг умумий сони 50 дан ортиқ эканлиги ҳақида айтишмоқда.
“Hamkor press” газетаси жамоаси Туркиядаги табиий офатдан зиён кўрган барчага ҳамдардлик билдиради.
Яхёхўжа Улуғхўжаев.

