ХИЗМАТ САФАРИ: ХОДИМ НИМАЛАРНИ ТАЛАБ ҚИЛА ОЛАДИ?
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси асосида
Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари жамоа шартномаси ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжат билан белгиланади.
Бунда харажатлар ўрнини қоплаш миқдори бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас.
Меҳнат қонунчилигига асосан хизмат сафари учун иш берувчи ходимга қуйидагиларни қоплаши шарт:
– йўлкира харажатлари;
– турар жой ижараси харажатлари;
– доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (суткалик);
– ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.

