ЧИРЧИҚЛИКЛАР БАНК ХИЗМАТИДАН МАМНУН

“Hamkorbank”нинг Чирчиқ филиали 2018 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Орадан ўтган қисқа вақт давомида аҳолининг ишончига кирилди. Ҳозирда мазкур филиалда 37 нафар тажрибали ва изланувчан ходим фаолият кўрсатмоқда.


— Иш унумдорлигига эришиш учун кадрлар салоҳиятини оширишга эътибор қаратганмиз, — дейди банк бошқарувчиси Фурқат Эрназаров.— Айниқса, ёш кадрлар диққат марказимизда. “Устоз-шогирд” анъаналари яхши йўлга қўйилган. Бу ўз-ўзидан мижозларни бизга бўлган ишончини оширмоқда.
Даволанувчилар учун барча қулайлик­ларга эга «MEDNUR» хусусий клиникасини очишда молиявий кўмакдош қилиб “Hamkorbank” нинг Чирчиқ филиалини танлаб адашмаганини эътироф этган бош шифокор Сайёра Салимбоева: «Бизни иқтисодий қўллаб-қувватлаётган банк ходимларидан мамнунмиз. Келажакда хусусий клиникамизни янада ривожлантиришда молиявий кўмакдош бўлишига ишонаман,» — деди.


Чирчиқ шаҳридаги йирик “BEST PROPUCK» МЧЖ ўз фаолиятини ушбу филиал билан ҳамкорликда бошлаган. Ҳозирда анчагина иқтисодий ютуқларга эришган. Буни МЧЖ раҳбари Олим Юлдашев сўзлари изоҳлади:
— Муваффақият­лари­миз ва фаолиятимизнинг ривожланиши айнан банк мутахассисларининг салоҳияти, биснес-режанинг мукаммаллигида деб биламан.
Чирчиқлик “Hamkor­bank”­чилардан аҳоли, айниқса, мижозлар мамнун. Банк амалиёт ишларини ўргатишда Муҳаббат Зокирова, Улуғбек Миразиқов, Азизбек Парпиев ҳамда Нодира Кушатова каби тажрибали ходимлар фаол. Муассасанинг доимо мижозлар билан гавжумлиги, уларнинг сидқидилдан ишлаётгани ва мурожаатларга бефарқ эмасликлари сифатли хизмат кўрсатилаётганидан далолатдир.

Х. ҚОБУЛОВА.