Чирчиқ универсал банк хизматлари офиси

Чирчиқ универсал банк хизматлари офиси ривожланиш йўлидан бораётган жамоалардан. Кейинги йилларда жамоа том маънода иқтидорли ва изланувчан ёш ходимлар билан янгидан шаклланди. Бу белгиланган режаларни ўз вақтида бажарилишига йўл очмоқда.


УБХО раҳбари Ғайратжон Бегбўтаев ютуқлар омилини малакали кадрлар ва масъулиятда, деб билади. Ходимлар олдига изланишни, мижозлар билан ишлашда юксак муомала маданиятини шарт сифатида қўяди. Шундан бўлса керак, мижозлар сони ошиб бормоқда. Айниқса, ўрта кредит беришда республикада энг юқори натижага эришилаётгани эътиборли. Ўсиш йўлидан бораётган жамоанинг мақсадлари катта. Асосийси, молия бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаш.
Суратчи мухбиримиз Бекзод Муталлибов мазкур УБХОда бўлиб, иш жараёни билан танишди.