ЮТУҚЛАР ЯНГИ МАРРАЛАРГА БОШЛАМОҚДАЮТУҚЛАР ЯНГИ МАРРАЛАРГА БОШЛАМОҚДА
Шерзод Мергулов,
Бухоро минтақавий банк хизматлари офиси бошқарувчиси
Ҳар бир жамоанинг ўз ривожланиш йўли бўлади. Шу маънода бизнинг банкимиз фаолиятига эътибор қаратадиган бўлсак ўзига хос мактабни кузатиш мумкин. Ходимлар учун қулай шароит, касб маҳоратини оширишга бўлган эътибор, яхши ишлаганларни муносиб рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя шулар жумласидандир. Булар ўз-ўзидан ходимни фаолликка, янги ташаббусларга бошлайди.

2007 йилда банкга ишга таклиф қилинганимда очиғи тасаввурим бошқача эди. Ишлаб кета оламанми, деган савол олдимда турарди. Жуда қисқа вақтда унинг чинакам ходимига айландим — ҳамкасбларим қўллаб-қувватлади, устозлар кўмак берди. Бош банкнинг эътибори куч бериш баробарида зиммамга катта масъулият юклади. Ортга қайтиш йўқ, дея қарор қилдим.
Орадан ўтган йиллар мени шу банк учун бор билимим ва кучимни сарфлашга ўргатди. Яъни, менинг иккинчи оиламга айланди. Банк ходими замонавий ва чуқур билимга эга бўлишдан ташқари хушмуомала, мослашувчан ва масъулиятли бўлиши зарурлигини англаб етдим.

Бугун Бухоро минтақавий банк хизматлари офисида меҳнат қилаётган 103 нафар ходим ҳам юқоридагиларни доим ёдда тутади. Шу сабаб ютуқларимиз бардавом бўлмоқда. Жамоамизнинг ўзига хослиги уюшқоқ, аҳил ва фидоий ходимларимизнинг кўплигидадир. Фаолияти жараёнида уларнинг ҳар бири ўз фикрини билдириш имкони мавжуд. Яхши ташаббуслар албатта қўллаб-қувватланади. Доим янгиликка интилиш, ўзгариш қилишдан чўчимаслик «Hamkorbank» ходимлари аксариятининг тамойилига айланган.

Бугун биз эришаётган ютуқлар замирида жамоамизга раҳбарлик қилган фахрий устозимиз Фазлиддин Самадов, Алишер Мухторовларнинг катта ҳиссаси бор. Чунки, улар яратган мактаб бугунги ёшларга ибрат бўлмоқда. 2022 йил якуни билан ўз гуруҳимизда ғолиб бўлганимиз ҳам бежиз эмас. Ҳар бир йўналишда тартиб, аниқ режа асосида иш олиб борилгани ижобий натижага бошлади.
Амалдаги йилда ҳам фаолиятимизни самарали ташкил этишга эътибор қаратдик. Шу сабаб чорак якунлари қувонарли бўлди. Икки бор ўз гуруҳимизда “”Энг яхши банк хизматлари офиси” номинациясида биринчи ўринни эгалладик. Йил бошида актив мижозларимиз сони 2142 тани ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 2331 тага етди. 30 та ўрта ва йирик сегментли мижозларнинг ҳисоб рақами очилди. Жумладан, “Ruxshana тeks” хусусий корхонаси, “Sadiya Sulton gold”, “Tengsiz aga dog’anlar”, “Mentor boran” масъулияти чекланган жамияти каби юқори банк айланмасига эга мижозлар биз билан ҳамкорликда ишлашни бошлади.

Банк фаолиятига баҳо беришда мижозларга берилган кредитлар алоҳида ўрин эгаллайди. Бу борада ҳам натижалар кўнгилдагидек. 9 ой давомида корпоратив мижозларга берилган кредитлар бўйича ўстириш режаси ортиғи билан бажарилди.
Албатта, молиявий кўмагимиз корхоналар фаолиятининг ривожланиши, ишлаб чиқариш суръатининг ўсиши ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Янги лойиҳалар асосида ривожланиш йўлидан бораётган мижозларимиз сони ортиб боряпти. Мисол учун, “Bahor chance textile” масъулияти чекланган жамияти 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан бошлаган. Мазкур корхона негизида 2019 йилда пахта етиштириш кластери ташкил этилиб, тўлиқ ишлаб чиқариш занжири яратилди. Ҳозирда 5 минг гектар ер майдонига эга бўлиб, пахта етиштириш, қайта ишлаш, толага айлантириш ва ундан ип-калава маҳсулотлари тайёрлаш йўлга қўйилган. Асосийси, янги иш ўринлари яратилди.

Фаол мижозларимиздан яна бири “Truck profi” МЧЖ халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланади. Юқори банк айланмасига эга ва юқори даромадли мижозлардан. 40 дан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаган корхона Туркия, Россия ва Европа давлатлари йўналишларида хизмат кўрсатмоқда.
Албатта, ҳамкорларимиз сафининг кенгайишида фаол ходимларнинг ҳиссаси катта. Кези келганда Анвар Иззатов, Аваз Аминов, Аслбек Ибрагимов, Элдор Ашуров, Суҳроб Юнусов, Феруза Ҳабибуллаева, Наргиза Ҳамраева ва Улуғбек Ражабовлар номини алоҳида тилга олиб ўтиш ўринли. Улар ҳар бир ишда бошқаларга ўрнак. Мижозлар ҳам мамнун.
Қанотимиз бўлган жойлардаги банк хизматлари офислари ҳам юқори натижалар билан ютуқларимизни кўпайтирмоқда. Биздаги барча хизматлар уларда ҳам мавжуд. Хуршид Бакаев, Акмал Ҳамраев, Фарруҳ Баратов ва Жобир Сафаров, Ўлмас Қурбонов ва Соҳиб Насуллаевлар мустақил иш юритиб, ишончимизни оқламоқда.
Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Шу маънода банкимиз Бухородаги молия муассасалари орасида ўзининг сифатли ва тезкор хизматлари билан ажралиб туради. Ўрта ва кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш бўйича энг оммабоп банк ҳисобланади. Амалдаги йилнинг 9 ойлик якуни билан энг кўп инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга эришдик. Бу мижозларни бизга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.
Умуман олганда, изланиш ютуқларга, ютуқлар эса янги марраларга бошламоқда. Жамоамиз 2023 йилни юқори кўрсаткичлар билан якунлаш йўлида астойдил иш олиб бормоқда. Дастлабки натижалар янада куч беряпти.
Саҳифа муаллифлари: Акбаржон Назаров, Бегзод Муталлибов
Андижон-Бухоро-Андижон

