“ЯНГИ ФИЛИАЛГА БИРИНЧИ МИЖОЗ БЎЛДИК”

— Бизга мурожаат қилиб келаётган ҳар бир ҳамшаҳаримизга эътиборли бўлиб, керакли маслаҳат ва кўмакларимизни аямай келмоқдамиз, — дейди “Hamkorbank” АТБнинг Каттақўрғон филиали бошқарувчиси Синдор Алимардонов. — Мурожaатчи ижобий жавоб эшитсагина, мижозга айланади. Филиалимиз жуда ёш, 34 нафар ходимнинг аксарияти ёшлар. Шундай бўлса-да, туман миқёсидаги банклар орасида юқори ўринлардан бирини эгаллаб улгурдик. Мижозлар ишончини қозонишимизга жамоанинг изланувчанлиги, ҳозиржавоблиги ва ишдаги масъулияти сабаб бўлди. Айни пайтда туманимиз аҳлига намунали банк хизматларини кўрсатиб келяпмиз.


— Ҳар бир иш бошида молиявий кўмакдош керак бўлади, — дейди филиалнинг доимий мижози Муҳаммадрасул Нигматуллаев. — 2019 йилда тадбиркорлик фаолияти юритишни режалаштириб, бизнес режа туздим. 2020 йилда шаҳримизда янги ташкил қилинган “Hamkorbank”нинг дастлабки мижозларидан бири сифатида “Oakmont Stratton second” МЧЖ фаолиятини йўлга қўйдим. Бугунги кунга келиб, филиал билан ҳамкорлигимиз пухта йўлга қўйилган. Ишлаб чиқариш жараёнимиз ҳам икки баробарга ошди. Биздан моддий кўмагини аямай келаётган банкнинг раҳбари Синдор Алимардоновга, бош ҳисобчи Элёр Пардаев ва кредит бўлими бошлиғи Озод Холмуродовга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.


— Мен Каттақўрғон шаҳридаги “Каттақўрғон НОН” МЧЖ раҳбариман, — дея ўзини таништирди Акбар Пўлатов. — “Hamkorbank” туманимиз­да ўз филиалини очиши билан унга мижоз бўлдим. Бу банкка кирсангиз, шинам, замонавий офис ва мижозларга яратилган қулайликлар диққатни тортади. Энг муҳими, ходимлари жуда хушмуомала. Улар берган тавсиялардан ҳамма бирдай қониқиш ҳосил қилади. Шу муассаса билан ҳамкорлигим самара бериб, ишларим юришиб кетди. Бунинг учун филиалнинг барча ходимларига катта раҳмат!
“Hamkorbank”нинг қўллаб-қувватлаши ту­фай­ли олий неъматимиз бўлган нон ва нон маҳсулотларини эрта тонгдан аҳоли дастурхонига тортиқ қилаётган тадбикор Акбар Пўлатов ва каттақўрғонликларни ўзи ишлаб чиқараётган ёғ билан таъминлаётган Муҳаммадрасул Нигматуллаев каби мижозлар сони ортиб бормоқда. Уларнинг банк билан ҳамкорлиги бардавом бўлсин.

Холида ҚОБУЛОВА.