15 МАЙ — ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

Оила жамиятимизнинг бош­лан­ғич бўғини, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизни ўзида асровчи муқаддас маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекис­тон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан 15 май — Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланади.
Оила жамиятнинг асосий элементи сифатида инсоний қадриятлар, маданият ва авлодларнинг тарихий давомийлиги, барқарорлик ҳамда ривожланиш омили бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда.

Наргиза Эшонова