30 ЙИЛ СИЗ БИЛАН БИРГА

  • Мижоз манфаатларининг устуворлиги, жаҳон стандартлари асосида ишлаб чиқилган банк механизми, Ўзбекистон молия тизимида етакчилик, хорижнинг илғор молия муассасаларининг ишончи, халқаро майдондаги юксак эътироф. Истиқлол тенгдоши, бундан роппа-роса 30 йил муқаддам “Андижонбанк” номи билан ташкил этилган “Hamkorbank” ҳақида сўз юритганда айнан мана шу таърифни келтириш жоиз. Бу банк ходимларининг узоқ йиллик самарали меҳнатининг натижаси, изланишдан тўхтамаслик, янгиликларни дадил амалиётга татбиқ этишнинг ҳосиласидир. Шакл-шамойили тубдан такомиллашиб бораётган, лекин мижоз манфаатларининг устуворлиги каби ноёб қадриятга содиқ банкнинг шонли тарихи, намуна бўлишга арзийдиган тажрибаси бор.

“HAMKORBANK”:

1991 йил. “Андижонбанк” номи билан ўз фаолиятини бошлаган банкда бир неча ходим ишларди, холос. Барчаси ўз ишининг устаси, банкка содиқлиги, меҳнатсеварлиги билан кўплаб ютуқларни қўлга киритган кишилар эди.
1992 йил. Россия Банк­лар Ассоциацияси аъзоси бўлди.
1994 йил. Банкнинг Шаҳрихон ва Тошкент филиаллари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу муҳим воқелик банкнинг филиаллар тармоғини кенгайтириш борасидаги дастлабки қадам бўлди. Айни дамда республикамизнинг турли ҳудудларида 47 та филиал, 100 дан зиёд банк хизматлари офиси мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
1995 йил. Биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Банк­лар Ассоциациясига аъзо бўлди.
2000 йил. Янги минг йилликнинг бошланиши банк учун бир қанча ютуқларни олиб келди. Дастлабки ребрендинг ўтказилиб, “Андижонбанк” номи “Hamkorbank” деб ўзгартирилди. Шу йилнинг ўзида “Pricewaterhouse Coopers” аудиторлик компанияси томонидан биринчи халқаро аудиторлик текшируви ўтказилди.
2001 йил. Халқаро молия ташкилотлари билан ўзаро ишончга асосланган муносабатлар бошланди. Айнан шу йили Халқаро Молия Корпорацияси ҳукумат кафолатисиз биринчи кредит линиясини тақдим этди.
2002 йил. Жаҳон Банки, Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки каби йирик жаҳон молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишни бошлади. Шу йили ушбу ташкилотлар томонидан биринчи кредит линиялари берилди.
2005 йил. Банк халқаро SWIFT тўлов тизимига аъзо бўлди. Европанинг энг йирик молия муассасаларидан бири бўлган Райффайзен банк Интернешнл вакиллик ҳисоб рақами очилди. Банк шу йили VISA халқаро тўлов тизимининг аъзосига айланди.
2007 йил. “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигининг рейтингига эга бўлди.
2009 йил. Халқаро Молия Корпорациясининг техник кўмаги билан бир нечта меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Республикада биринчилардан бўлиб Корпоратив бошқарув ва Корпоратив этика кодекслари жорий қилинди.
2010 йил. Хорижий ҳамкорлар билан ишлаш фаолияти янги босқичга кўтарилди. Халқаро Молия Корпорацияси акциядор бўлди. Осиё Тараққиёт банки ва Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорация­си билан ҳамкорлик бошланди.
2011 йил. Жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро Тараққиёт уюшмаси билан келишув имзоланди, Германия Тараққиёт Банки билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
2012 йил. VISA ва UnionPay International халқаро тўлов тизимларида ишлаш бўйича процессинг маркази очилди.
2013 йил. “Glo­bal­ Finance” халқаро журнали «Hamkorbank»ни “Осиё регионининг ривожланаётган бозорларидаги 2013 йилнинг энг яхши банки”, “Asian Banking & Finance” журнали эса “2013 йилда Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк”, дея эътироф этди. Худди шу йили янги логотип ва фирма белгисини жорий қилди. Банк фаолиятидаги муҳим воқелик — ребрендинг амалга оширилди.
2014 йил. Голландия Тараққиёт Банки (FMO) банкнинг иккинчи хорижий акция­дори бўлди. Натижада чет эл капитали иштирокидаги банк мақомига эга бўлди.
2015 йил. Осиё Тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги етакчи ҳамкори сифатида эътироф этилди. Германия Commerzbankи эса ҳужжатли операциялар ва халқаро савдони молиялаштириш соҳасидаги аъло даражадаги ҳамкорлиги учун мукофот билан тақдирлади.
2016 йил. “Электрон молия хизматлари ва технологиялари” “IFin -2016” Халқаро форумида иштирок этди.
Ўзининг 25 йиллик юбилейини тантана қилди. Қутлуғ сана муносабати билан “Hamkorbank” – 25 йил молия бозорида” деб номланган китоб нашр қилинди. “Она ва бола йили” давлат дастурининг ҳудудларда бажарилишида фаол иштироки учун “BanкExpo – 2016” кўргазмаси лауреатига айланди. Халқаро Moody’s рейтингини тасдиқлади. Барча йўналишлар бўйича барқарор деб топилди ва “TERAWard -2016” тақдирлаш маросимида Осиё Тараққиёт Банкининг етакчи ҳамкори сифатида эътироф этилди.
2017 йил. Инха университети билан ўзаро келишув меморандуми, ICD (ИКРЧС) молиялаштириш бўйича ҳужжат имзоланди. Ангрен шаҳрида янги филиал, шунингдек, Урганч шаҳрида Бизнес маркази фаолиятини бошлади. Айнан шу йили “Сбербанк России” билан корреспондентлик муносабатларини ўрнатди. Интернет харидни конверсион карта билан амалга оширишни бошлади. ЕБРР билан бизнесни молиялаштириш учун келишув имзоланди.
2018 йил. Ўзбекистонда илк бор омонатни расмийлаштириш ва конверсияни онлайн амалга ошириш йўлга қўйилди. Жисмоний шахслар учун масофадан туриб карталарни расмийлаштириш бошланди. Мамлакатимизда биринчи бўлиб Visa Virtual мобил иловаси орқали виртуал карталар чиқаришни бошлади. Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш Ислом корпорацияси билан меморандум имзоланди. “Береке” халқаро пул ўтказмалари йўналиши бўйича “Айыл банк” билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Филиаллар сони 42 тага етди.
2019 йил. Халқаро Moody’s агентлиги рейтинги юқори эканлигини эътироф этди. Humo, Uzkard, Union Pay кобейдж карталарини эмиссия қилишни бошлади. Юридик шахслар учун мўлжалланган интернет банкинг тизимига хориж валютасини харид қилиш ва сотиш функцияси қўшилди. “Hamkorbank” Гарант янги хизмат турини таклиф этди. Тадбиркорлик субъектларига кўрсатаётган хизмат сифати бўйича энг яхши банк сифатида тан олинди. Қашқадарё ҳудудий филиали ўз фаолиятини бошлади.
Малака ошириш учун “Энг яхши компания” сифатида эътироф этилди.
S&Global Rating рейтинг агентлиги рейтингини янгилади. Visa gold карталарини эмиссия қилишни бошлади
2020 йил. Каттақўрғон, Шаҳрисабз ва Нурафшон филиалларининг фаолияти йўлга қўйилди. SWIFT gpi янги тизими амалиётга жорий этилди.
Hamkor Mobile иловасининг ёрдами билан масофада туриб “Золотая корона” халқаро пул ўтказмалари ёрдамида жўнатил­ган маблағларни барча банк­ларнинг Humo ва Uzkart карталарига миллий валютада ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.
Hamkor Mobile иловасида якка тартибдаги тадбиркор ва корхоналарнинг бир марталик тўловни амалга ошириш имконияти татбиқ этилди.
Кичик бизнесни молиялаштириш учун Нидерландия Тараққиёт Банки билан жами 40 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини ажратиш юзасидан келишув имзоланди. Халқаро қимматли қоғозлар бозорида ўз фаолиятини бошлади
Америка Қўшма Штатларининг “Bank of New York Mellon” банки билан тўғридан-тўғри корреспондентлик муносабатлари ўрнатилди.
Россиянинг “Сбербанк онлайн” иловаси орқали банк карталарига тўғридан-тўғри пул ўтказиш йўлга қўйилди.
Ўзбекистонда ипотека кредит линияларини молия­лаштирувчи компания билан кредит линиясини ажратиш бўйича бош битим имзоланди
2021 йил. Самарали ҳамкорлик учун халқаро Visa тўлов тизими томонидан эътироф этилди.
@hamkorbank-online-botи ишга туширилди. Халқаро молия нашри — “Aziamoney” томонидан Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган банк­лар орасида “Энг яхши рақамли банк” сифатида тан олинди. Миллий маркетинг маркази томонидан ташкил этилган “Йил бренди — 2020” танловида “Банк хизматлари тоифаси”да биринчи ўринни эгаллади.
Банкнинг қисқа рақами 12 56 ишга туширилди. Ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Visa Classik (exchange) карталари банк офисларида бепул расмийлаштирилмоқда. Осиё Тараққиёт Банки билан Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес, шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линия­сини давлат кафолатисиз ажратиш бўйича келишув имзоланди.
Янги маррани забт этди — кредит портфели 8 триллион сўмдан ортди. Осиё Тараққиёт Банки билан 20 миллион АҚШ долларилик келишув имзоланди.