“FУЗОР” БИЛАН АҲОЛИГА ЯҚИНЛАШУВ
“Hamkorbank” жамоаси мамлакатимиз аҳолисига янада яқинроқ бўлиш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб замонавий ва қулай банк офисларини очишни давом эттирмоқда. Ғузор туманида “Ғузор” банк хизматлари офиси ишга тушди. У жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли замонавий молиявий ечимларни таклиф қилмоқда.
Гузор тумани аҳолиси асосан тадбиркорлик, савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Республикада мавжуд банкларнинг филиал ва банк хизмати офислари хизматлари йўлга қўйилгани аҳолининг танлаш имконини оширмоқда. Жорий йилнинг март ойидан фаолиятини бошлаган “Ғузор” банк хизматлари офиси мижозларга хизмат кўрсатиш учун барча замонавий шароитлар ва техникалар билан жиҳозланган. Қулай кутиш заллари ва кечаю-кундуз ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жойлари мавжуд. Темурмалик Эргашев, Адҳам Худойбердиев, кредит менежери Умид Абдураҳмонов каби тажрибали ҳамкасбларимиз билан халқимизга иқтисодий кўмак беришга астойдил киришганмиз.

БХО хизматларининг имкониятлари ва уларнинг соддалиги мижозлар учун маъқул келади, деб ўйлайман. Чунки “Hamkorbank”да жорий қилинган барча банк хизматлари кўрсатилади. Тадбиркорлар ва корпоратив мижозлар учун тажрибали мутахассислар томонидан молиявий маслаҳатлар, таклифлар берилиши айни муддао. Юридик мақомга эга мижозларимиз 10 тага етди, жисмоний мижозларимиз сони 2 мингдан ошди. Автокредитлар бериш, Ипотека кредитлари ажратиш учун ҳужжатлар ташкиллаштириш бошланди. Корхона, ташкилотларнинг иш ҳақлари ҳамда бозор ва савдо мажмуаларидан 400 дан ортиқ юридик мақомдаги тадбиркорларни таклиф қилдик. Одатий иш вақтида банкка келолмайдиганлар билан яқинлашмоқдамиз. Алоҳида таъкидлаш жоизки, хизмат кўрсатишнинг ўзига хос томони, узайтирилган иш куни, тезкорлик, банк пластик карталарининг қисқа вақт ичида чиқариб берилишидир. Бундан ташқари, бизнес ва аҳолига кредитлар ажратиш, омонатлар қабул қилиш амаллари аллақачон бошлаб юборилди. Мижозларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда.
Норбек ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Гузор БХО бошлиғи.