“HAMKOR PRESS” 20 ЁШДА

“Hamkorbank” АТБ кўзгуси — “Hamkor press” газетаси ташкил этилганлигининг 20 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан Банк бошқаруви раиси Бахтиёр Жўраев таҳририят ходимларини қабул қилди.

Учрашувда газетанинг банк ҳаётидаги ўрни ва нашр ходимларининг самарали изланишлари алоҳида эътироф этилди. Бошқарув раиси газета ходимларини 20 йиллик айём билан чин дилдан қутлаб, ўзининг самимий тилакларини изҳор қилди.
Тадбирда газета муҳаррири Акбаржон Назаров ва мухбир Нигора Тўхтаматовалар сўз олиб, “Hamkor press”нинг нафақат вилоят, балки, республикадаги энг кўп нусхада чоп этилаётган нашрлардан бири эканлиги, бунда “Hamkorbank”нинг роли муҳимлигини таъкидлашди. Банк бошқаруви раҳбариятига самимий муносабат, эътибор ва қўллаб-қувватлаш учун ташаккур билдирилди.

Учрашувнинг энг муҳим жойи таҳририятга “Кобальт” автомашинасининг тақдим этилгани ҳақидаги хушхабар бўлди. Таҳририят ходимлари Банкнинг фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Тадбирнинг иккинчи қисми Андижон шаҳар бўйлаб ва табиат қўйнига саёҳатга уланди. Ижодкорлар Боғи Бобур дам олиш маскани ва Боғишамол адирликларидаги гўзал манзараларни томоша қилиш давомида сўлим табиат қўйнида эсдалик суратларига тушишди. Файзли байрам дастурхонидаги тушлик ҳам ижодий мулоқотга айланди.