“HAMKORBANK”ДАН ЯНА БИР ХАЙРЛИ ТАДБИР

“Hamkorbank” АТБ Андижон шаҳрида жойлашган вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида даволанаётган болажонлар учун акция ташкил қилди.
Банк жамоасининг китобсевар ходимлари кичкинтойлар учун нашр этилган янги китоблар, шунингдек, ўзларининг болалик даврларидаги адабиётларини тўплаб, шифохонанинг гематология бўлимида ташкил этилган кутубхонага тақдим этди.
Китоб — бебаҳо хазина. Мутолаага меҳр қўйган бола, албатта, келгусида билимли, изланувчан, ташаббускор инсон бўлиб вояга етади. Маърифатли, зиёли авлод эса ҳар қандай жамиятни ривожлантиришга қодир бўлади. Зиёпарвар банк мутахассислари томонидан туҳфа қилинган бу асарларни болажонлар даволаниш жараёнлари билан бир пайтда бемалол мутолаа қилишлари мумкин.
(Ўз мухбиримиз).