“Hamkorbank” билан ривожландик

Автомактаблар фаолиятида асосий мақсад ҳайдовчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан иборат. Ваҳоланки, автомототранспорт воситалари ҳайдашни истаганлар ҳам кўп, бироқ улар автомашина бошқариш учун ўқишлари шарт.
Йўл қоидаларига ўргатиш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш инсон хавфсизлиги билан боғлиқ фаолият тури ҳисобланади. Зеро, ҳайдовчи нафақат машина бошқаришни билиши, балки, зийрак нигоҳ, ўткир зеҳн ва хушёр бўлиши ҳам лозим. Бу эса аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш баробарида турли транспорт воситалари ўртасидаги кўнгилсиз йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайишини олдини олади.


2018 йилда “Istiqlol» texnika o’quv servis» МЧЖни ана шу мақсадда ташкил қилдик ва наманганликларни ўқитиш, йўл қоидаларига амал қилишга ўргатиш учун курслар очдик.
Ҳозирда устоз сифатида ҳайдовчилик сирларини ўргатаётган 30 нафар ходим етарли тажрибага эга. Уларнинг маошлари вақтида тўлаб борил­япти. 250 га яқин тингловчи ишдан ажралмаган ҳолда машғулотларда қатнашмоқда. Ҳафтасига 3 кун назарий фанлардан сабоқ олсалар, қолган кунлари амалий дастурга мувофиқ график асосида ҳайдовчиликка ўргатиляпти. Техник кўрикларда қатнашишяпти, машиналарни бошқаришни ўрганишяпти.
Дастлаб ўрганувчилар учун бешта “Спарк” автомашинаси билан фаолия­тимизни бошладик. Ўша кезларда “Hamkorbank” АТБ Наманган минтақавий банк хизматлари офисидан ёрдам олдик. Илк кредит маблағлари эвазига иқтисодий юксалдик. Кейинроқ автомактабимизни техник жиҳатдан таъминлаш учун яна банк кўмагидан фойдаландик.
Яширмайман, “Hamkorbank” мижози бўлгунга қадар бошқа банк­лар билан ҳамкорлигимиз бор эди, бироқ уларнинг хизматидан қониқмаганмиз. Хизмат сифатини шу ташкилотга келгач фарқлай олдик. Ўзаро ишонч туфайли йил сайин ривожланаётган “Istiqlol» texnika o’quv servis» МЧЖ ҳисоб рақамини ҳам шу молия муассасасига кўчирдик. Тўрт бора олинган кредит эвазига ҳозирда 30 га яқин турли русумдаги автомашиналар ўрганувчилар учун шай. Банкнинг ходимлари чаққон ва иқтисодий салоҳиятга эга йигитлар. Мижозга хизмат кўрсатиши ва қадрлаши бизга ёқди. Муболағасиз, “Hamkorbank” кўмаги билан ривожландик, ҳамкорлигимиз ҳали узоқ давом этади, деб ишонаман.

Илҳомжон СОДИҚОВ,
“Istiqlol» texnika o’quv servis» МЧЖ раҳбари.