“HAMKORBANK” ФУТБОЛ КУБОГИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошчилигида Корпоратив спорт ассоциацияси томонидан жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойлари давомида 12 та тадбиркорлик субъектлари жамоалари иштирокида “Корпоратив футбол кубоги-2025” мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, “Hamkorbank” AТБ ҳам 19 нафар банк ходимидан иборат футбол терма жамоаси билан ушбу мусобақада иштирок этиши кўзда тутилган эди.

Қуръа натижаларга кўра, “Hamkorbank”, “Тенгебанк”, “Қизилқум Фосфорит”, “Корзинка” жамоалари “C” гуруҳдан жой олди. 24-, 25- ва 26-октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” футбол клуби машғулот майдонида мусобақанинг гуруҳ ва плей-офф учрашувлари бўлиб ўтди.

1-тур учрашувларида “Hamkorbank” жамоаси “Қизилқум Фосфорит” билан  баҳсга киришиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 2-турда “Тенгебанк”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 3-турда эса “Корзинка” жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, дастлабки тур якунларига кўра, “Корзинка” ва “Hamkorbank” кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

1/4 финал учрашувлари 2025 йил 31 октябр куни ўтказилиши белгиланди. Унда “Hamkorbank” “Aкфа” жамоаси билан куч синашади. Кейинги мусобақаларда банкимиз жамоасига омад тилаймиз.