“HAMKORBANK” ҲАМКОРИМИЗ

Тадбиркорлик фаолиятининг ривожи кўп жиҳатдан маблағга бориб қадалади. Агар етарли маблағингиз бўлса, ҳар қандай лойиҳани амалга ошириш мумкин. Шу ўринда мавжуд пулни ўринли сарфлаш ва кўпайтиришни ҳам билиш керак. Бу борада банкларнинг молиявий кўмаги ва тўғри йўл кўрсатиши алоҳида ўрин эгаллайди.
Биз айни мақсадда “Hamkorbank” АТБ Олмалиқ филиалини танлаганмиз. Банкнинг олиб бораётган сиёсатидан хурсандмиз. Бу муассаса мижозларни доим қўллаб-қувватлайди. Тизимдаги янгиликлар ўз вақтида амалиётга тадбиқ этилади. Кўрсатиладиган хизматлар сифатли, ходимлари жамоамизнинг фахрий аъзосига айланган.
Фаолиятимиз катта сиғимдаги қувурлар ишлаб чиқаришдан иборат. Буюртмачиларимиз асосан “Нефтгазхолдинг” АЖ таркибидаги республикамиздаги корхоналар. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳаво йўллари ва сув хўжалиги тизимида фойдаланиладиган 10 минг м3 гача сиғимдаги трубалар ҳам буюртма асосида тайёрланади. Сифат ва нархнинг бошқа ишлаб чиқарувчиларга нисбатан арзонлиги бозорда ўз ўрнимизни топишимизга олиб келмоқда.


Кўрсаткичлар ёмон эмас. Ҳатто пандемия даврида ҳам 120 нафар ишловчи билан фаолиятимизни тўхтатмадик. 2021 йилда 7 минг тонна метални қайта ишлашга эришдик. Амалдаги йилда янги лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Буюртмалар сони ортиб бормоқда. Бу айни вақтда катта даромадни англатади.
Сир эмас, юқоридагилар катта маблағ талаб қилади. Ҳар бир лойиҳанинг ортида миллионлар ётади. Тўғри, ўз маблағимиз ҳисобига иш юритамиз. Агар озгина етишмовчилик юзага келганда ҳам муаммога ўрин йўқ. Ҳамкоримиз «Hamkorbank» бизни қўллаб-қувватлайди.

Илҳомжон Зокиров,
Олмалиқ шаҳридаги “Olmaliq мetall кonstruksiya“ масъулияти чекланган жамияти раҳбари.