“БИРГАЛИКДА ЮКСАЛИШ САРИ!”
“Hamkorbank” АТБ нинг ташкил топганига бу йил 30 йил тўлади. Ушбу қутлуғ шодиёна муносабати билан таҳририятимиз “Биргаликда юксалиш сари!” ижодий танловини эълон қилади.
Танлов материаллари (турли жанрлардаги мақолалар, кичик ҳажмдаги бадиий асарлар, суратлар)да мазкур банкнинг тарих зарварақларидаги ёрқин йўли, унутилмас воқеликлар, мамлакатимиз молия бозоридаги ўзига хос ўрни, жамоанинг кенг қамровли фаолияти, шунингдек, банк фахрийлари, фидойилари ҳаётидан лавҳалар, ҳамкасбларнинг хотиралари ўз ифодасини топиши керак.
Жорий йилнинг 1 августига қадар давом этадиган мазкур кўрикда профессионал журналистлар, публицистлар, ёзувчи ва шоирлар ҳамда ҳаваскор қаламкашлар, ижодга қизиқувчи банк ходимлари иштирок этиши мумкин.
Юбориладиган материаллар ҳажми 14 ҳарф катталигида 2 босма қоғозидан ошмаслиги ва унга “Биргаликда юксалиш сари!” танловига”, деб кўрсатилиши шарт. Таҳрир ҳайъати томонидан танлаб олинган материаллар газетамиз саҳифаларида эълон қилинади. Энг саралари китоб шаклидаги байрам тўпламига киритилади. Танлов ғолиблари “Hamkorbank” АТБнинг қутлуғ байрами арафасида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Қадрли ижодкорлар, қаламкашлар, ҳамкасблар! Танловимизда иштирок этинг, “Hamkorbank” АТБнинг янада юксалишига биргаликда ҳисса қўшинг, юбилей совғаларининг совриндорига айланинг! Бу борада Сизга ижодий муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.
Бизнинг манзил: 105100. Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 53-уй. Тел.: 78-298-01-07.
Email: — hamkor.press@mail.ru, t.me/hamkorpress_gazeta
«Hamkor press» газетаси таҳририяти.